Сардобада тошқини оқибатларини бартараф этишга қанча маблағ ажратилгани маълум бўлди

© Sputnik / Дильшода РахматоваПоследствия прорыва на Сардобинском водохранилище
Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида таъмирлаш-тиклаш ишларига 200 миллиард сўм маблағ ажратилди. Уйларни реконструкция қилиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш учун яна 19 миллиард сўм талаб қилинади.

ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. АИМК штабида Сардобадаги тошқин оқибатларини бартараф қилиш бўйича брифинг бўлиб ўтди.

Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Жалол Арашев зарар кўрган ҳудудларда таъмирлаш-қурилиш ишлари жараёни тўғрисида ҳисобот берди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги инжиниринг компанияси ва пудратчилар билан 200 миллиард сўмлик шартномалар имзолади. Шундан 112,1 миллиард сўм Сардоба ҳудудини тиклаш учун, Хакикат маҳалласи учун 60,6 миллиард ва Мирзаобод тумани Навбаҳор маҳалласи учун 27,3 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Бундан ташқари, умумий майдони 52,5 гектарда 2640 хонадондан иборат 66 та кўп қаватли уйлар қурилиши бошланди.

Въезд в поселок Сардоба, пострадавший от наводнения - Sputnik Ўзбекистон
Сардоба ҳодисасини ўрганиш учун Ўзбекистон халқаро экспертлар гуруҳини таклиф қилади

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, кўп хонадонли уйларни таъмирлаш ва унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш учун 19 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ керак бўлади, шундан 12 миллиард сўм уйларни таъмирлашга ва 7 миллиард сўмдан ортиғи ободонлаштириш ишларига сарфланади.

Эслатиб ўтамиз: 1 май куни Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида тўғон ўпирилиб, натижада яқин атрофдаги ҳудудларни сув босди.

Айни пайтда эвакуация қилинган аҳоли учун суюлтирилган газ (қарийб 224 тонна) ва маиший газ (1000 баллон) захираси яратилиб, Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 124 километр ташқи ва ички газ қувурлари ўтқазилди.

Янгиликлар лентаси
0