Ўзбекистон ва Россия автомобиль ишлаб чиқариш бўйича ҚК тузиш ташаббусини кўриб чиқди

Oбуна бўлиш
Ҳукуматлараро музокараларда электротехника маҳсулотлари ва енгил автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар тузиш бўйича қатор ташаббуслар кўриб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар тузишга оид қатор ташаббусларни кўриб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзаков ва Россия бош вазирининг ўринбосари Алексей Оверчук ҳамраислигида кенгайтирилган Ҳукуматлараро музокараларда маълум қилинди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарида қайд этилишича, тадбирда икки мамлакатнинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этган. Кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилинган.

Хусусан, мавжуд ресурсларни ҳисобга олган ҳолда, икки мамлакат ҳудудида кунгабоқар ёғи, гўшт ва сут маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашнинг тўлиқ циклини қамраб олувчи агросаноат кластерларини яратиш имкониятлари ўрганиб чиқилди.

“Бундан ташқари, ип-калава, газлама материаллари ва трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ёғочни қайта ишлаш, электротехника маҳсулотлари ва енгил автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар тузиш бўйича қатор ташаббуслар кўриб чиқилди”, - дейилган хабарда.

Келишилган лойиҳалар ва ташаббусларни жорий қилишни тезлаштириш ва ҳар ойда уларнинг амалга ошириш жараёнини ўрганиб бориш ҳамда Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доираларини инвестицион шерикликни кенгайтириш бўйича мавжуд имкониятлар ва икки томонлама савдо ҳажмини ошириш механизмлари ҳақида хабардор қилиб бориш юзасидан келишувга эришилди.

Помидоры, выращенные методом гидропоники - Sputnik Ўзбекистон
Россияга мева-сабзавот экспорти рекорд даражада ўсди

Шунингдек, логистика соҳасида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди: икки мамлакат ҳудудида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва ташиш учун қўшма юк-экспедиторлик компаниялари, логистика ва улгуржи тақсимлаш марказларини яратиш истиқболлари муҳокама этилди.

Таъкидланишича, бундай марказларнинг яратилиши, транспорт харажатларини сезиларли даражада камайтиради, сифатни сақлаб қолган ҳолда ишлаб чиқарувчидан якуний истеъмолчига товарларни тезда етказиб беришни таъминлайди. Бу эса Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро товар айланмаси ҳажмининг сезиларли ошишига олиб келади.

Янгиликлар лентаси
0