Аналитика

Ғарбда "ирқчи газета"ни ёпишни талаб қилишмоқда

© fragolerosseЗарубежная пресса
Зарубежная пресса - Sputnik Ўзбекистон
Бир вақтлар қулдор истилочи томонидан ташкил қилианган The Guardian, бугунги кунда инглиз чап мухолифатининг асосий медиа-замбаракларидан бири бўлиб, ўтмишга қарши курашда энг радикал усулларни қатъий қўллаб-қувватламоқда.

Ғарб мамлакатларининг мустамлака ўтмишига қарши кураш доирасида ташаббускор гуруҳ Британиянинг The Guardian газетасининг ёпилишини талаб қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Бир неча кун олдин эълон қилинган петицияга 20 минг имзо тўпланди.

Газетани ёпишни талаб қилаётганларнинг мантиғи оддий. 1821 йилда ташкил топган, “Манчестер қўриқчиси” (Manchester Guardian) деб номланган газета ўз бойлигини пахта савдосидан орттирган Джон Эдвард Тейлор томонидан асос солинган. Пахта плантацияларда деярли 100 фоиз қул меҳнати эвазига етиштирилган.

АҚШ сиёсий кучлари тартибсизликлардан қандай фойдаланмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Видео
АҚШ сиёсий кучлари тартибсизликлардан қандай фойдаланмоқда

Устига устак, асосчисининг вафотидан кейин ҳам, газета қулликни фаол равишда қўллаб-қувватлаган ва ҳатто Американинг аболиционист-президенти Авраам Линколнга қарши чиққан, масалан, 1862 йил 10 октябрда “у АҚШ президенти этиб сайланган кун - Америка ва бутун дунё учун қора кун бўлди" деган.

Аччиқ киноя шундаки, The Guardian ўзининг ҳозирги кўринишида инглиз чапчиларининг асосий медиа-замбаракларидан бири бўлиб, лаънатланган ўтмишга қарши курашда энг радикал усулларни қатъий қўллаб-қувватлайди.

Эслатиб ўтамиз: ушбу кураш доирасида, эгаллаб турган тошларидан бир нечта Колумб, бир нечта таниқли британиялик ҳомийлар йиқитилди, Белгиянинг монументал отлиқ қироли Леополд II нинг ҳайкали кўримсиз ҳолатга келтирилиб кўздан ғойиб қилинди, ҳатто яқинда очилиши ҳотирамизда қолган, Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабаси шарафига очилган бронзали Уинстон Черчилл ҳайкали ҳам йўқ қилинди. Ва бу ҳали ҳаммаси эмас, чунки яқинда Лондон мэри Содиқ Ҳон "Ижтимоий маконда хилма-хиллик бўйича комиссия"ни тузди ва комиссия ишни бошлади. Унинг вазифаларига қул савдосидан пул ишлаб топган тарихан нотўғри шахсларнинг ҳайкалларини аниқлаш киради. Дарвоқе, улар орасида бешта Британия монархлари бор, улар:

  • Чарлз II (иккита ҳайкал);
  • Жеймс II
  • Уилям III (иккита ҳайкал);
  • Қиролича Анна (иккита ҳайкал);
  • Георг I.

Умуман олганда, тарихий адолатнинг рўй бераётган тартибсизлигидан ғазабланган Британия консерваторлари, янги вайрончиларнинг овози бўлган The Guardian, сатирик чора сифатида, шунингдек, икки аср олдин қул савдоси ҳисобига очилгани туфайли, ёпишини талаб қилувчи петиция тайёрладилар.

Белый дом в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Оқ уй АҚШда ирқчилик муаммоси мавжудлигини тан олди

Улар газетани ёпа олмасликлари аниқ, аммо улар ҳеч бўлмаганда ўзларининг чап-либерал рақибларига ҳар кимнинг ҳам ўтмиши борлигини намойиш қилмоқдалар. Ва ўтмишни замонавий тажовузкор мафкуралар меъёрлари бўйича муҳокама қилиш, ва ҳатто қатл этиш кулгили.

Аммо буларнинг барчаси, албатта, иш бермайди. Чунки янги ахлоқнинг комиссарлари ва евангелистларини ташвишга соладиган энг сўнгги нарса бу изчилликдир.

Бу ерда биз кўпинча эътибор бермайдиган бир жиҳатни тушунтириб ўтишимиз лозим.

Black Lives Matter ҳақидаги воқеа, кўринишидан фақат АҚШ ва ота-боболари бир неча асрлар олдин қул сифатида келтирилган уларнинг қора танли аҳолиси билан боғлиқ қадимги тарихига тааллуқли бўлиб туюлади, бутун Европага тарқалиб, ҳатто Австралияга ҳам этиб келди, оддийгина тақлид билан эмас албатта.

У яхшигина ишланган мафкурага аосоланди. Ушбу мафкура нафақат ирқий ёки диний озчиликларни, балки умуман диний ва жинсий озчиликларни ҳам ўз ичига олади, шунингдек, ҳар эҳтимолга қарши, хоҳишларидан қатъий назар барча аёллар, барча ногиронларни олади (бу ногиронлар ичида руҳий касалликлари бўлган фуқаролар), ва умуман, ўзбошимчалик билан камситилган деб аниқланган барча "аҳоли гуруҳлари".

Посетители открывшегося после карантина парка развлечений Диснейленд в Шанхае - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Дисней студияси бугун ўз мультфильмларидаги ирқчилик учун уялмоқда

Одатда ўзини тенгсизликка қарши курашадиган деб номлайдиган бу мафкура, олдинги асрлар давомида бутун дунё бўйлаб ривожланган ижтимоий иерархия жуда шафқатсиз ва адолатсизлигини назарда тутади.

Дунёдаги ижтимоий иерархиянинг адолатсизлиги шундай ҳолатни юзага келтирадики, бадавлат оилалардан бўлган, яхши маълумотга эга гетеросексуал эркаклар бойлигига ўч бўлиб улар билан тил бириктиради ва ва бунинг эвазига бу “хўрозлар”га омадли фарзандларни туғиб бирга тарбиялашга рози гетеросексуал аёллар дунёда энг кўп омадга эришадилар.

Муваффақият ушбу ҳар томонлама бутлар мафиясининг қўлида бўлган бир вазиятда, ихтиро қилинган ва энди шаклланаётган озчиликлар азоб чекмоқда. Статистикага кўра фаровонлик (тенгсизликка қарши курашувчилар статистикани яхши кўрадилар) чегарасининг четида қуйидагилар қолади: бадавлат бутун гетеросексуал оилада дунёга келолмаганлар; қарамлик билан яшайдиган (алкогол ва наркотик); модадаги ўзидақа жинсга иштиёки борлар ва баъзан шу сабабдан ўзини ишлашга мажбурлай олмаганлар; ўзини ўспиринлик ёшидаги қиз деб ҳисоблайдиганлар ва аксинча; ўз психологик травмаси туфайли яхши ўқий олмайдиганлар; ўз хусусиятлари туфайли ижтимоий алоқаларни қура олмайдиган ва уйда ҳеч вақо қилмай бойқуш бўлиб ўтирадиганлар, ва ҳоказолар.

Уларнинг барчаси тенгсизлик қурбонлари. Қадимги, илдиз отган, адолатсиз тенгсизлик.

Сбор хлопка - Sputnik Ўзбекистон
АҚШда қора танли ўқувчилар "қуллар қўшиғи" садоси остида пахта теришга мажбурланди

Бу ерда ҳақиқатан ҳам муҳим нарса: Янги Тенглик евангелистлари ва комиссарлари назарда тутаётган адолат ибтидоий эмас, ҳудди шафқатсиз совет (аслида Янги Заветдагидақа) "ишламаган, тишламайди" шиори каби. Янги Тенглик мафкурасида ишлаш қобилияти, ва ҳаттоки кўп ва яхши ишлаш, одамнинг "болалигидан" ёки ҳатто туғилишидан олинган “имтиёз”нинг ўзига ҳос натижаси ҳисобланади.

Бунда Янги Тенглик мафкурачиларининг қурбонларнинг етарлича омадли бўлмаганини қоплаш мақсадида доимий равишда ижтимоий ҳаётга доимий равишда чексиз тузатишлар киритиш талабини келиб чиқиши мантиқан тўғри. Табиийки, ушбу тузатишлар “имтиёзи борлар” ҳисобига амалга оширилиши керак, яъни оддий, ҳеч қандай шикасти йўқ одамлар ҳисобига.

Яъни, қўпол қилиб айтганда, бирон бир кишини ишга олишиз керак бўлган вазиятда сизнинг адолатли (яъни тенгсизликка қарши курашчилар томонидан ажратилган) квотангиз шунчаки яхши ишчилар учун аллақачон танланиб бўлган бўлса, сиз энг яхшини эмас, балки кўпроқ тенгсизликдан азият чекканни ёллашингиз керак. Агар у ишчи сифатида ёмон бўлса ҳам.

Ушбу мафкура мутлақо мантиқсиз бўлиб туюлиши мумкин - бу нафақат бутун инсоният тарихини, балки кучсизларини қулатиб табиий танлов тартибсиз тарзда ўтадиган биологик воқеликни ҳам инкор этмоқда.

Полицейский Лос-Анджелеса на фоне горящей машины во время протестов  - Sputnik Ўзбекистон
Фото
АҚШ олов ичида: Флойд ўлимидан сўнг авж олган тўполон ва тартибсизликлар – фото

Аммо фокус шундан иборатки, буни фақат қандайдир юқори ақли расолик нуқтаи назаридан телбалик ҳисобланади. Тактик ва сиёсий нуқтаи назардан эса  бу Янги Тенгликнинг махсус комиссарлари ва евангелистларига, ўзларининг ижтимоий мавқеининг пасайиши билан боғлиқ нохуш туйғуларни бошдан кечираётган ҳар бир кишига таяниши ва улар кўмагида ўзларининг мавқеини мисли кўрилмаган баландликка кўтаришларига имкон берадиган ажойиб инновация.

Ва бу комиссарлар дастлаб ўзларини адолат ва тенгликнинг энг сўнгги созлаш дастаги сифатида тайинлаганлари сабабли, улар ўзларигагина нима ижтимоий адолатсизлигу нима адолатсизлик эмаслигини ҳал қилиш ҳуқуқини ишониб топширадилар.

Шунинг учун, айнан The Guardian газетасига ҳеч нарса таҳдид солмайди - фақат дастлаб жанубдаги қулдорлар партияси бўлган АҚШ Демократик партиясидан ташқари,.

Аммо "адолатнинг назоратнинг улуши эгалари" томонидан Тенглик Душманлари деб белгиланганлар ҳушёр бўлишлари керак.

Ва шу маънода, Янги Тенглик эмиссарларининг бизнинг, Россия оммавий ахборот воситаларида ва мафкуравий маконда доимий равишда илгари сураётган тезислари қизиқ.

Беспорядки в США: Белый дом отгородился забором от протестующих - Sputnik Ўзбекистон
Видео
АҚШдаги тартибсизликлар: Оқ уй темир девор билан ўраб олинди

Шуниси эътиборга лойиқки, уларнинг ҳаммаси ҳам чекланганлардан эмас: баъзилари давлат томонидан молиялаштирилади-да ва "тизимли рози бўлмаганлар" ва "прогрессив содиқлар" каби ишлайди, гўё. Яъни, улар тизимсиз мухолифатни ёмон деб тан олишади, аммо улар озчиликларнинг барча чексиз хилма-хиллиги бўйича ҳуқуқларини зудлик билан тадбиқ қилиш кераклигини таъкидлайдилар.

Мухтасар қилиб айтганда, уларнинг вазифаси шундаки, ишчиларга нисбатан одатий ижтимоий адолат тушунчасини "озчиликлар учун адолат" мафкурасига алмаштиришдир. Яъни, ҳозирги чекланган қатламларга имтиёзлар, ҳимоя ва енгилликларни таъминлаш билан, шу жумладан нафақат “ҳаво ранглилар” (рус гейлари асосан маъсулиятли ва содиқ), балки наркоманлар (доимо модда билан кириб кетишдан қўрқиб азият чекаётганлар), иккала жинсдаги жинсий ҳизмат ходимлари (“фоҳиша” сўзи улар учун эскирган ва шикастли деб ҳисобланади, чунки бу оддий, ҳурматга сазовор одамлар, шунчаки ўз таналарини пулга сотадиганлар) ва бошқалар. Шу билан бирга, Россиядаги Янги Тенглик тарафдорлари ўзларининг ҳимоясини барча аёлларга ҳам сингдирмоқдалар, бунинг эвазига аёллар ўзлари тушунмаган ҳолда уларнинг мафкураларини пакет ёрдамида қўллаб-қувватлашлари учун.

Бу давлат ва жамият учун ҳалокатлидир, аммо "мавзуга қизиққанларга" катта бонусларни ваъда қилмоқда.

Шундай қилиб, бу тўлқин бизни четлаб ўтади деб ўйламанг. Ҳаммаси бўлади - агар биз бунга йўл қўйсак.

Дарвоқе, кечагина қулдорлар авлодлар

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала