Жамият

Фармацевтика институтида контракт 14 миллион сўм бўлиши мумкин

© Sputnik / Алексей Даничев / Фотобанкка ўтишНаркотические вещества в таблетках
Наркотические вещества в таблетках - Sputnik Ўзбекистон
Фармацевтика институти ўзини-ўзи молиялаш тизимига ўтиши муносабати билан йиллик контракт тўлови 14 миллион сўм бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 19 июн - Sputnik. Ушбу ўқув йилида Тошкент фармацевтика институтида контракт тўлови 14 миллион сўм бўлиши мумкин, деб хабар қилмоқда институт. 

"Тошкент фармацевтика институти ҳам 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабалар учун тўлов-контракт қиймати миқдорларини бир талабани бир йиллик ўқитиш харажатларидан келиб чиқган холда белгилашни режалаштирилмокда", - дейилган хабарда.

Маълум қилинишича, карантин сабаб тўлов-контракт миқдори камайтирилган ва тахминий 14 миллион сўм миқдорида бўлади.

"Реал харажатлар ҳисобга олинса 14 миллион сўмдан анчагина кўп бўлади", - дейилган хабарда.

Хабарда шунингдек, ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасасида тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати хам томонларнинг ўзаро келишув билан шартнома асосида белгиланиши айтиб ўтилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала