Жамият

ШҲТ доирасида ҳарбий ўқувлар ўтказиш бўйича Бишкек баённомасини маъқулланди

© Sputnik / Болат ШайхиновФлаг Шанхайской организации сотрудничества и флаги стран участниц ШОС
Флаг Шанхайской организации сотрудничества и флаги стран участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бишкек баённомасига қўшилиш ШҲТ доирасида ўзаро ҳарбий-техникавий ҳамкорликни чуқурлаштириш, қўшма тадбирлар амалга ошириш ва кадрлар тайёрлаш мақсадларига хизмат қилади.

ТОШКЕНТ, 19 июн - Sputnik. Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида “Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги Битимга қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённомани (Бишкек, 2019 йил 29 апрель) ратификация қилиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллади.

Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши - ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида ҳарбий-техникавий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, томонларнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш, ўз Қуролли Кучларининг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш мақсадларига хизмат қилади, - дейилган хабарда.

Шу билан бирга, Баённома ШҲТ аъзоси бўлган исталган давлат унга қўшилиши учун очиқлиги, қўшилган давлат учун ушбу Битим депозитарий томонидан қўшилиш ҳақида ҳужжат олинган санадан бошлаб 30 кун ичида кучга кириши каби янги ўзгартишларни ўз ичига олган,  дейилган хабарда.

 

Янгиликлар лентаси
0