Жамият

Тошкентда яна 61 кишида коронавирус аниқланди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишТестирование россиян на наличие антител к COVID-19 в Москве
Тестирование россиян на наличие антител к COVID-19 в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Ўтган сутка ичида Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатларининг аксарияти Тошкент шаҳрида аниқланди.

ТОШКЕНТ, 19 июн - Sputnik. Бугун соат 08:00 ҳолатига  Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5855 кишига етди. Ўтган 12 соат ичида яна 88та янги ҳолат аниқланди, деб хабар қилмоқда Коронавирус инфо портали. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 61 нафари — Тошкент шаҳрида (шундан 51 нафари беморлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар, 10 нафари — аҳоли орасида), 27 нафари — карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари асосан хориждан келаётган фуқаролар орасида аниқланмоқда, деган эди ССВ ҳузуридаги Республика ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази вабо лабораторияси мудири Маъруфжон Мадаминов. Мутахассиснинг таъкидлашича, 50 фоиздан 70 фоизгача коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати хориждан чартер рейс билан олиб келинган ва карантин марказидаги фуқароларда аниқланган.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала