Жамият

Ўқитувчи оёқости қилинадиган одам эмас - Танзила Нарбаева

Сенат раиси жамиятда ўқитувчи обрўйининг тушиб кетиши оқибатида ушбу касб эгалари ҳам ўқувчилар ҳам уларнинг ота-оналари томонидан тажовузларга дуч келаётгани ҳақида гапириб ўтди.

ТОШКЕНТ, 19 июн - Sputnik. Сенатнинг бугун бўлиб ўтган ялпи мажлисида Танзила Нарбаева болалар тарбияси масаласида ота-оналарга мурожаат қилди.

Сенат раиси айтишига қараганда бугунги кундан фарзандининг арзимаган шикояти учун мактабга югуриб келиб ўқитувчига “ташланиш”дан уялмайдиган ота-оналар кўпайиб кетган.

"Ўқитувчи ўқувчи ёки унинг ота-онаси томонидан оёқости қилинадиган одам эмас, балки зиё тарқатувчи инсон, керак  бўлса  ҳаммадан  бир  поғона  юқори  турувчи  шахсдир. Албатта, қонунда жавобгарлик белгилаб қўйиш билан бу каби муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолмайди. Бу ижтимоий онг даражасига етиши, умуммиллий ҳаракатга айланиши керак", - деди Нарбаева. 

Шу ўринда сенат раиси буюк аллома Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”, деган сўзларини ҳамда халқнинг “Эти сизники, суяги бизники”, деган гапларни хам келтириб ўтди.

Нарбаева ушбу ҳикматли сўзларнинг долзарблиги бугунги кунда янада ошганини таъкидлаб ўтди. 

"Ҳурматли ота-оналарга мурожаат қилмоқчиман: фарзандим ҳаётда ўз ўрнини топишда қийналмасин, мустақил фикрли, мулоҳазали инсон бўлиб вояга етсин десангиз болангиз қалбида ўқитувчига эҳтиром ҳиссини тарбияланг ва  ўзингиз  ҳам  устозларни  эъзозланг", - деди Сенат раиси. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала