Бағдодда ҳеч бир сабабсиз фуқарони дўппослаган безори ҳибсга олинди

© Sputnik / Табылды КадырбековДрака
Драка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бағдод туманида маст фуқаро ҳеч бир сабабсиз қўллари ва оёқлари билан бошқа бир фуқарога тан жароҳати етказди.

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Фарғона вилоятида фуқарога тан жароҳати етказган шахс ҳибсга олинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Ҳодиса 15 июнь куни Бағдод тумани Олмазор кўчасида содир бўлган. 50 ёшли С.А. маст ҳолда 44 ёшли С.М. билан жанжаллашган. Кейин С.А. жамоат жойида жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ҳеч бир сабабсиз қўллари ва оёқлари билан 44 ёшли С.М.нинг бош ва юз соҳаларига уриб тан жароҳати етказган.

Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Марғилонда қоидабузар сотувчи ИИБ ходимини дўппослади

Ҳолат юзасидан С.А.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Унга нисбатан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0