Бухоро ва Сирдарёда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишТестирование на COVID-19 в лаборатории НИИ Склифосовского
Тестирование на COVID-19 в лаборатории НИИ Склифосовского - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда яна 63 кишига коронавирус касаллиги ташхиси қўйилди. Бухорода аҳоли орасида 11 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус ҳолати 63 тага кўпайди.

“2020 йил 21 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6216 (+63) нафарни ташкил этмоқда”,  - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Маруфжон Мадаминов — заведующий лабораторией чумы Республиканского центра профилактики чумы, карантинных и особо опасных инфекций Минздрава РУз - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш сони кўпайиши сабаби нимада – вирусолог

Янги касалланганларнинг 48 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 13 нафари Бухоро вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 11 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Шу кунга қадар 4290 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 1907 нафар бемор даволамоқда. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар лентаси
0