Жамият

Уй бекаси, Мудофаа ишлари бўлими ходими: аҳоли орасида кимларда COVID-19 аниқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровДезинфекция машин вьезжающих в Ташкент
Дезинфекция машин вьезжающих в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Нафақат пойтахт ёки Тошкент вилоятида, балки олис Сурхондарё вилоятидан тортиб, Хоразм воҳасида ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланмоқда

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Айни пайтда нафақат пойтахт ёки Тошкент вилоятида, балки олис Сурхондарё вилоятидан тортиб, Хоразм воҳасида ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланмоқда, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

19 июнда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 179 нафар бемордан 29 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 20 июнь куни эса 207 нафар бемордан 19 нафари аҳоли орасида тасдиқланди.

Тестирование на COVID-19 в лаборатории НИИ Склифосовского - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Бухоро ва Сирдарёда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

20 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳрида 13 нафар, Тошкент вилоятида 4 нафар, Сурхондарё ва Хоразм вилоятида эса 1 нафардан  ташкил этмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳридаги саноат корхонасининг 4 нафар ходими ва уларнинг 5 нафар оила аъзоларида, Учтепа тумани яшовчи М.М.да (оромгоҳга кетиш мақсадида намуна топширган), Миробод туманида яшовчи Н.Ш.да (профилактика мақсадида намуна топширган), Шайхонтоҳур туманида яшовчи уй бекаси Д.З.да (тана ҳарорати кўтарилиб, хусусий шифохонага мурожаат қилган), Олмазор тумани Мудофаа ишлари бўлими ходими Э.Ш.да (ҳарбий чақириққа келган болалар билан мулоқотда бўлган) касаллик қайд этилган.

Шунингдек, Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи Ш.Э.да (ишга кириш мақсадида намуна топширган), Мудофаа ишлари бошқармаси Юқори Чирчиқ тумани ходими Д.А.да (меҳнат таътилидан ишга чиққан ва тана ҳарорати кўтарилиши сабабли намуна топширган), Янгийўл туманида яшовчи М.М.да  ва Чирчиқ шаҳрида яшовчи И.Н.да (профилактика мақсадида намуна топширишган), Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани яшовчи Ш.Э.да (Тошкент шаҳрида ёлланма ишчи бўлган, тана ҳарорати кўтарилиб, ўзи намуна топширган) ҳамда Хоразм вилоятида Тошкент вилоятидаги МЧЖга қарашли юк автомашинаси ҳайдовчиси В.Т.да (вилоятга кириш блок постида намуна олинган) ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

Жители города Душанбе в защитных масках на улице - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Коронавирус Марказий Осиёда: Тожикистонда кунлик энг кам ҳолат аниқланмоқда

Ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда жами 6216 та коронавирус ҳолати аниқланган. Шу кунга қадар уларнинг 69 фоизи, яъни 4290 нафар бемор тузалиб кетган. Тиббиёт муассасаларида  1907 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала