Жамият

Ўзбекистонда судда ҳокимликларнинг 42 фоиз қарори ноқонуний деб топилган

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг таъкидланишича, ҳокимликларнинг ноқонуний қарорларидан биринчи навбатда халқ азият чекмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилда судларда ҳокимларнинг 42 фоиз қарорлари ноқонуний деб топилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 19 июнь куни ўтказилган бешинчи ялпи мажлис давомида маълум қилди.

Сенат раиси мажлис давомида ҳокимликларда ишлайдиган мутасаддиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўпроқ эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

“Ўтган йилда судлар томонидан кўрилган 3000 ишнинг 1253 тасида, яъни 42 фоизида ҳокимларнинг қарори ноқонуний деб топилган. Қаранг, ҳокимликда ишлайдиган мутасадди раҳбарлар ва турли структураларда ишлайдиганлар ноқонуний қарор тайёрлаб, ҳокимларга имзога беришган. Ачинарлиси, бунинг оқибатида халқимиз азият чекмоқда”, - деди Сенат раиси.

Сенат раиси адлия вазирига ҳокимликда ишлайдиган мутахассислар ҳуқуқий маданиятини ошириш зарурлиги бўйича тавсия берди. Ҳокимлар томонидан йўл қўйилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар назоратга олиниб, тегишли чоралар кўриш талаб қилинишини қайд этди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала