Иқтисод

Айрим туроператорларга автомобиль импорт қилишда имтиёз берилди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишКалужский завод "ПСМА Рус"
Калужский завод ПСМА Рус - Sputnik Ўзбекистон
Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятларидаги туроператорларга автомобиль импорт қилишда божхона божининг 50 фоизини тўлашга рухсат берилди.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Айрим туроператорларга автомобиль импорт қилишда имтиёз берилди. Бу президентнинг “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаган.

“Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида рўйхатга олинган туроператорларга, истисно тариқасида, ушбу ҳудудларда хизмат кўрсатиш учун двигатель ҳажми 2,4 литрдан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божини амалдаги ставканинг 50 фоизи миқдорида, қолган қисмини олиб кирилган санадан бошлаб 3 йил давомида тўлашга рухсат этилсин”, - дейилган қарорда.

Ушбу автомобилларга давлатнинг рўйхатга олиш рақам белгиларининг алоҳида сериялари берилади ва улардан тегишинча фақат Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудида фойдаланишга рухсат этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ экспертлар 1 августдан акциз солиғи бекор қилиниши ва утилизация йиғимларининг жорий қилиниши юзасидан кутилаётган нархдаги ўзгаришларни ҳисоб-китоб қилиб чиқишгани хабар қилинган эди. Ҳисоб-китобига кўра, Ўзбекистонда импорт қилинган енгил автомобилларнинг нархи 1549 доллардан 6740 долларга пасайиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала