Жамият

Ўзбек талабалари абитуриентларга қулайлик яратувчи мобил илова яратишди

© PixabayМобильный телефон в руке
Мобильный телефон в руке - Sputnik Ўзбекистон
ТАТУ талабалари абитуриентларга имтиҳон манзилини кўрсатиб берувчи “ImtihonGo” мобил илова ишлаб чиқишди.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари “ImtihonGo” номли махсус мобил илова яратишди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Илова 2020-2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган биноларнинг геоманзилини кўрсатиб беради.

Мужчина в защитной маске на одной из улиц Нур-Султана. - Sputnik Ўзбекистон
ТАТУ талабалари камералар ёрдамида ниқобсиз фуқароларни аниқловчи дастур яратишди

Илова муаллифлари ТАТУ магистри Ғ.Назаров ҳамда “Радио ва мобил алоқа” факультети талабаси Ҳ.Бахтиёровлардир.

Иловага олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган бинолар рўйхати ҳамда геоманзиллари тўлиқ киритилган.

Агарда бирор сабабларга кўра ДТМ томонидан кўрсатилган манзилларда янгиланиш вужудга келса, иловани ҳам тезда янгилаш, ўзгартиришларни тезда қўшиш ва бу ўзгаришни фойдаланувчиларга етказиш режа қилинган. Иловани Google Play’да юклаб олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала