Комодо эчкиэмарилари тўнғиз-роботни тилка пора қилишди - видео

© AFP 2023 / FABRICE COFFRINIКомодский варан
Комодский варан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ёввойи табиатда жосуслик" номли сериалидан лавҳа тайёрланди. Сериал муаллифлар 50 дона ўта реалистик бўлган ҳайвон-жосусларини яратишди.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. "Spy in the Wild" ҳужжатли сериалидан видео лавҳа тақдим этилди. Унинг муаллифлари 50 дона ўта реалистик аниматроник ҳайвон-жосусларини яратишга муваффақ бўлди.

Лойиҳа ҳайвонлар ҳаётини кузатиш учун ишлаб чиқилди, деб хабар қилди "National Geographic Россия".

Комодо эчкиэмарлар ҳаётини ўрганиш учун тадқиқотчилар камера билан жиҳозланган робот-калтакесак ва тўнғизлардан фойдаланди.

Бошида икки эчкиэмарнинг урғочи учун уришгани камера объективига тушди. Кейинчалик эчкиэмарлар яқин атрофда механик тўнғизни пайқашди. Бири унга яқинроқ келиб, диққат билан қаради ва "ўлжани" думининг кучли зарбаси билан йиқитди.

Кўп ўтмай судралиб юрувчилар “еб бўлмайдиган ўлжа” эканлигини тушунишди ва уни тезда унутишди.

Янгиликлар лентаси
0