Жамият

Қўпол муомалада бўлманг: Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари огоҳлантирилди

© ГУВД г. ТашкентаСотрудников ГУВД Ташкента строго предупредили об ответственности в случае нарушения законности и дисциплины, а также за грубое обращение с людьми
Сотрудников ГУВД Ташкента строго предупредили об ответственности в случае нарушения законности и дисциплины, а также за грубое обращение с людьми - Sputnik Ўзбекистон
Сергели ва Олмазор туманлари Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларида Ўзбекистон ИИВнинг ишчи гуруҳи ва шахсий таркиб учрашуви бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари қонун ва хизмат интизоми бузилиши, шунингдек, фуқаролар билан қўпол муомалада бўлганлик учун жавобгарлик кўзда тутилгани ҳақида огоҳлантирилди.

Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, Сергели ва Олмазор туманлари Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларида Ўзбекистон ИИВнинг ишчи гуруҳи ва шахсий таркиб учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ички ишлар органлари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш масалалари муҳокам қилинди.

Сотрудники ГАИ проверяют документы - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
ППХ ходимларига фуқаролар билан хушмуомала бўлиш кераклиги эслатилди

Учрашувда ИИВнинг Кадрлар бош бошқармаси, Жиноят қидирув бош бошқармаси, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси масъул ходимлари ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Фахрийлар кенгаши раиси – Бош бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник Муроджон Каримов ва ёш ходимларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Йиғилишда 5 ой давомидаги хизмат ҳисоботи ўқиб эшиттирилди. Хизмат интизоми бузилиши сабаблари муҳокама қилинди. Савол-жавоблар орқали шахсий таркибнинг республика ва пойтахтдаги ҳодисалар ҳақида хабардорлиги текширилди. Шахсий таркиб билан хизмат интизомини бузган ходимларнинг ҳатти-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

“Тадбир якунида иштирокчиларни қонун ва интизом бузилиши, фуқаролар билан қўпол муомала учун жавобгарлик ҳақида огоҳонлантирилдилар”, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала