Фарғонада бир йигит қизнинг жағ суягини синдирди - низонинг сабабини ИИБ маълум қилди

CC0 / Unsplash / Melanie Wasser / Девушка закрывает лицо руками
Девушка закрывает лицо руками - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
17 ёшли жабрланувчи қиз юзининг ўнг томони юмшоқ тўқималарига шикаст етди, пастки бурчак жағ суяги силжиш билан синган

ТОШКЕНТ, 24 июн - Sputnik. Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси калта шортик кийганлиги учун қизнинг калтаклангани билан боғлиқ жанжалга изоҳ берди.

Смартфон, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёда сотувчи 50 минг сўм учун харидорни уриб ўлдириб қўйди

Жабрланувчи ўзининг Facebook саҳифасида воқеанинг ўз талқинини айтиб берган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг сўзларига кўра, жанжал чиндан ҳам бўлган, аммо йигитнинг сабаблари умуман бошқача эди.

"Хабарда айтилишича, Фарғона шаҳридаги И.Каримов номидаги маданият саройи яқинида 22 ёшли йигит ўз дўстлари ва оломон олдида вояга етмаган қизга тан жароҳати етказган", - дейилади ИИБ хабарида.

Идора маълумотларига кўра, жабрланган 17 ёшли Э.К.нинг калтакланиши миллати ёки ташқи кўринишига боғлиқ эмас.

В Ташкентской области молодой человек убил оппонента лопатой - Sputnik Ўзбекистон
Зангиотада 21 ёшли йигит рақибини белкурак билан уриб ўлдириб қўйди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари воқеалар хронологиясини тикладилар: 31 май куни Н.Х. Каримов номидаги маданият саройи яқинида турганида у томон кутилмаганда ит югурди. Ҳайвондан қўрққан йигит уни ҳайдашга ҳаракат қилди.

Уй ҳайвонининг эгаси “Н.Х.нинг хатти-ҳаракатларини тўғри англамаганлиги сабабли" йигитни ҳақоратомуз сўзлар билан ҳақорат қила бошлади, шундан сўнг можаро иштирокчилари ўртасида жанжал чиқди.

Унинг пайтида жабрланувчига тан жароҳати етказилди.

Ушбу ҳолат юзасидан Н.Х.га “Қасддан танага ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Тергов давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0