Ҳодисалар

Ғиёсов: 78 нафар ИИО ходими карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилди

© “Yuksalish” umummilliy harakatiПресс-секретарь МВД Узбекистана Шохрух Гиясов
Пресс-секретарь МВД Узбекистана Шохрух Гиясов - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов 78 нафар ички ишлар органлари ходими карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилгани, 1 нафари ишдан бўшатилганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Карантин қоидаларини бузгани учун 78 нафар ички ишлар органлари ходими жаримага тортилди, 1 нафари ишдан бўшатилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташкил этган учрашувда маълум қилди.

Ғиёсовнинг сўзларига кўра, вазирлик ИИО сафларини адашиб кириб қолганлардан тозалаш бўйича кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

Сотрудников ГУВД Ташкента строго предупредили об ответственности в случае нарушения законности и дисциплины, а также за грубое обращение с людьми - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Қўпол муомалада бўлманг: Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари огоҳлантирилди

Масалан, 2019 йилда жами 7039 та ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилган. Ундан ташқари, йўл ҳаракат қоидаларини бузган 1223 та ходим жаримага, 133 та ходим жиноий жавобгарликка тортилган.

Бу йил бошидан буён эса 2350 нафар хизмат интизомини бузган ходим аниқланган, 529 нафари йўл ҳаракати қоидаларини бузган, бунга жаримага тортилган ҳамда 45 ходим жиноий жавобгарликка тортилган.

“Сўзда эмас, амалда қонун устуворлигини таъминлаш асосий вазифамиздир”, - деди у.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала