"Немисларни Россиядан ҳимоя қилмаймиз". АҚШ Польша билан кимга қарши дўстлашмоқда

© Фото: Иван Шило / Facebook Президент Польши Анджей Дуда с американским главой Дональдом Трампом
Президент Польши Анджей Дуда с американским главой Дональдом Трампом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вашингтон ва Варшава ўртасидаги янги келишув моҳияти нимадан иборат - РИА Новости материалида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 26 июн - Sputnik, Галия Ибрагимова. Дональд Трамп карантин бекор қилинганидан кейин биринчи хорижий меҳмон - Польша президенти Анжей Дудани қабул қилди. Берлинда ушбу саммитни диққат билан кузатишди: Америка ҳарбийлари ГФРдан Польша ҳудудига қачон кўчирилишини тушунишга ҳаракат қилишди. Аммо, Трамп ва Дуда аниқ рақам ва режаларни тилга олмадилар. Вашингтон ва Варшава ўртасидаги янги келишув моҳияти нимадан иборат - РИА Новости материалида ўқинг.

Вентиль на трубопроводе газораспределительной станции - Sputnik Ўзбекистон
Польша нима сабабдан Россия газидан маҳрум бўлди?

Шубҳали фаворит

Польша раҳбари АҚШга ҳар йили ташриф буюради. Кун тартиби деярли ўзгармас: Трамп ва Дуда ҳарбий, энергетика ва иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликни қандай мустаҳкамлаш кераклигини муҳокама қилишади. Америкаликлар анъанага кўра, полякларни НАТОга қўшган ҳиссаси учун олқишлашади, уларнинг Россия энергия манбаларига қарамлигини камайтиришга ваъда беришади ҳамда Варшавани "Европадаги бебахо ҳамкор", дея аташади.

Ушбу учрашувнинг Польша президенти сайловига саноқли кунлар қолганида ўтгани вазиятга қутқу солган эди. Ижтимоий сўровларга кўра, Дуда ҳозирча фаворит, аммо карантин пайтида унинг рейтинги тушиб кетди. Аслида овоз бериш 10 майга режалаштирилган ва баҳорда давлат раҳбарининг рейтинги 60 фоиздан ошиқ эди. Аммо ҳозирда уни сайловчиларнинг ярмидан озроғи қўллаб-қувватламоқда, сайловларнинг иккинчи босқичи муқаррардир.

Отгрузка угля в вагоны на шахте имени Челюскинцев в Донецке - Sputnik Ўзбекистон
Кейинги уруш Польша билан бўлади. Ёқилғи уруши

Дуданинг асосий рақиби - Варшава мэри Рафал Тшасковскийдир. Унинг рейтинги - 20%. Муҳолифатчи ўз сайловолди кампаниясини "Қонун ва адолат" ҳукмрон партисиянинг иқтисодий ва ижтимоий сиёсатини танқид қилиш устига қурган. Тшасковскийнинг таъкидлашича, ҳукуматнинг карантин давридаги нотўғри ўйланган стратегияси туфайли бир миллионга яқин поляклар ишсиз қолди.

Муҳолифатни, шунингдек, Польша америкаликлар билан яқинлашиш учун Брюссел билан муносабатларни бузганидан ҳам норози. Энди Европа жамғармаларидан маблағлар олишда муаммолар бўлиши тайин. Тшасковский Дудани мустақил фикрга эга бўлмаган сиёсатчи дея атайди: гўёки унинг ўрнига барча қарорларни парламентдаги консерваторлар етакчиси Ярослав Качинский қабул қилармиш. Президент танқидларга суст муносабат билдирди, аммо овоз беришдан олдин ўзини қатъиятлироқ тутди. Рейтингни ошириш учун АҚШга ташриф уюштирди. Устига-устак йил давомида Польша-Америка муносабатларида кўплаб масалалар тўпланиб қолган.

Россия учун сигнал

Нафақат Варшавани, балки аксарият Европа мамлакатларини ҳам ташвишга соладиган асосий мавзу - бу АҚШ ҳарбийларининг ҳақиқатан ҳам Германиядан Польшага кўчирилиши масаласидир. Дуда ташрифидан бир оз олдин АҚШ президенти Германиядаги Америка контингенти 9,5 минг кишига қисқаришини тасдиқлади. Трамп баъзи бўлинмалар қўшни Польшага кўчирилишини истисно қилмади, аммо Дуда билан тўғридан-тўғри келишувлар ҳақида гап борган эмас. Шахсий учрашув ушбу масалага тўлиқ ойдинлик киритди.

Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон
Захарова Польша ТИВ раҳбарининг “баҳсдаги ғалаба” ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди

"Польша альянснинг мудофаа харажатларига ўз ЯИМининг икки фоизини йўналтириш ваъдасини бажарди. Германиядаги кучларимиз бир қисми уйга қайтади, бир қисми эса Европанинг бошқа мамлакатларига кўчирилади. Улардан бири – Польша”, - дея хабар қилди Трамп Дуда билан учрашувдан кейин.

Ўз навбатида Польша раҳбари бир неча йиллардан бери Америкадан мамлакатда ўз ҳарбий контингентини кенгайтиришни сўраб келаётганини эслатди. Ҳозирда Польшанинг ғарбий ҳудудларида беш мингдан ортиқ америкалик аскарлар хизмат қилмоқда. Аммо Вашингтон ва Варшава буни тўғридан-тўғри эмас, балки НАТО блоки орқали регламентга солади.

Дуда АҚШнинг доимий базаси яратилишини қўллаб-қувватлаб, уни Форт Трамп дея аташга ваъда қилиб келади. Америкаликлар ҳали аниқ жавоб бергани йўқ. Уларни Польша сиёсатчиларининг Россия Калининград вилоятида "Искандер" ракеталарини жойлаштиради деган ҳавотири ҳам ишонтирмаяпти. Вашингтоннинг фикрича, шундай сценарий амалга ошган тақдирда ҳам, альянснинг Европадаги кучлари етарли бўлади.

Ўтган йили Дуда ва Трамп муросага келишди: Вашингтон Европадаги контингентни минг кишига кўпайтириш ваъдасини берди. Энди президентлар Варшава яна минг нафар америкалик ҳарбийни қабул қилишига келишдилар.

Трамп ушбу умумий қарорга: "Польшага кўчиб ўтиш қарори Европа сиёсатига таъсир ўтказишга ҳаракат қилаётган Россия учун сигналдир", - дея изоҳ берди.

Президент Польши Анджей Дуда - Sputnik Ўзбекистон
Польша президенти Россияни НАТО душмани деб аташдан бош тортди

Немислар айбдор

Россия - Трамп ва Дуда муҳокама қилган ягона "хавфсизлик таҳдиди" эмас. Немис ҳукумати юритаётган сиёсат ҳам Вашингтонда жиддий ҳавотирни келтириб чиқармоқда. Гап бу ерда Берлин НАТОнинг мудофаа ҳаражатларини ЯИМнинг икки фоизигача ошириш талабини эътиборсиз қолдираётганидагина эмас.

Оқ уй, санкциялар таҳдидига қарамай, немис ҳукумати Россиянинг "Шимолий оқим-2" газ қувури қурилишида иштирок этаётганидан ғазабда. "Германия Москвага энергия учун миллиардлаб тўловларни амалга оширса-ю, биз немисларни Россиядан ҳимоя қилишимиз керакми? Бетартиблик", -  деди Трамп Дуда билан учрашувдан бир неча кун олдин. Ва яна Польшани мисол келтирди.

Варшава, Берлиндан фарқли ўлароқ, Россиянинг энергия манбаларига қарамликни минималлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Польша ҳукумати альтернатива сифатида Американинг суюлтирилган табиий гази (СТГ)ни кўриб чиқмоқда. Зангори оловнинг синов поставкалари икки йил олдин бошланган. Шу билан бирга, СТГ, Польша расмийларига кўра, Россия хом-ашёсидан арзонроқ.

Памятник маршалу Коневу в Праге - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсий жанжал: Чехия россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбормоқда

Трамп ва Дуда, 2022 йилга келиб, Польшага СТГни етказиб бериш тўлиқ ҳажмга чиқишига келишиб олдилар. Бунинг учун Луизиана штатида терминаллар қурилмоқда. Варшава, агар логистика билан боғлиқ муаммолар бўлмаса, Америка газини Украинага қайта сотишга ваъда берди.

Польша ҳукумати СТГни маълум миқдорини Киевга юборишга улгурди. У ерда қўшниларининг ёрдами миннатдорлик билан қабул қилинди ва истиқболда Америка ёқилғиси Европани Россия газидан бутунлай халос қилишига умид билдиришди. Шунга қарамай, Польша ва Украина Москвадан энергия ресурсларини сотиб олишда давом этишмоқда.

Саммитнинг яна бир якуни - Польшада атом энергетикасини ривожлантириш тўғрисидаги қарордир. Варшава йигирма йил ичида олтита ядровий энергоблокни қуришни режалаштирган ва бунда америкаликлар ёрдам беради.

Польша - тўқмоқ эмас

Варшава университети ўқитувчиси Михал Патрик Садловскийнинг таъкидлашича: ҳамма ушбу учрашувдан кўпроғини кутган.

"Польша америкаликлар Германиядан сезиларли контингентини кўчиришига ва охир-оқибат АҚШ ҳарбий штаб-квартирасини яратишда аниқлик пайдо бўлади, деб умид қилган. Варшава, шунингдек, полякларга ҳарбий техникани топшириш бўйича келишувга ҳам умид қилган. Ҳозирча ҳаммаси декларациялар даражасида қолмоқда", - дея тушунтиради эксперт.

Польшада АҚШ ва Германия ўртасидаги қийинчиликларни тушунишади, аммо тўқмоқ ролида бўлишни хоҳламайдилар. "Ҳозир Варшава - Трамп ва Меркел ўртасидаги пасанги бўлиб турипти, биз учун ҳам АҚШ, ҳам Германия билан ўзаро фойдали алоқаларини ўрнатиш жуда муҳим", - деб ҳисоблайди Садловский.

Президент РФ В. Путин на военном параде в честь 74-й годовщины Победы - Sputnik Ўзбекистон
Унутилган ўтмиш сабоқлари ва унинг оғир тўлови — Путин мақоласи

Музокаралар Польшада сайловолди кампанияси фонида бўлиб ўтди ва бу, эксперт фикрига кўра, мунозара йўналишига ўз таъсирини ўтказди: "Дуда поляклар унинг Трамп билан дўстлигини юқори баҳолайди, деб ўйлайди. Аммо давлат раҳбари лавозимига номзодларнинг барчаси Вашингтон билан ҳамкорликни қўллаб-қувватлашади. Шу тариқа, АҚШга ташриф вазиятни кўп ҳам ўзгартирмайди".

Агар Дуда биринчи турда ғалаба қозона олмаса, иккинчи турда ютқазиши турган гап. Ва бу ерда, Садловскийнинг сўзларига кўра, Америка президенти ёрдамчи бўла олмайди.

Баҳсли ташаббуслар

ИМИ МГИМО Европа тадқиқотлари маркази илмий ҳодими Артём Соколовнинг фикрича, АҚШ ҳарбийларининг Германиядан қайта дислокация қилиниши Польша амбицияларига ўз таъсирини кўрсатади.

Эксперт Финансового университета при Правительстве РФ, ведущий аналитик Фонда национальной энергетической безопасности Игорь Юшков - Sputnik Ўзбекистон
Юшков: Польша "Шимолий оқим-2" ни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда

"АҚШнинг Европадаги энг содиқ ва қимматли иттифоқчиси мақомига эришишга даъволар давом этади. Контингентнинг кўчирилиши "Вышеград тўртлиги" (Польша, Чехия, Словакия, Венгрия) ва "Учта денгиз" ташаббуси доирасида Варшаванинг мавқеини янада мустаҳкамлайди", - дея таъкидлайди эксперт.

Сиёсатшунос фикрига кўра, АҚШнинг Польшадаги бир неча минг аскари Москвани ҳавотирга солмайди: "Россия чегаралари бўйлаб НАТО ҳарбий кучлари сонининг ўсиб бориши, фақатгина акс чораларни келтириб чиқариши мумкин, биринчи навбатда, поляклар билан чегарадош Калининград вилоятида".

Трампнинг Польшага қўшинларни кўчириш тўғрисидаги қарори - Европада хавфсизлик соҳасидаги келишувлар тизимини заифлаштирадиган яна бир қадамдир, дея хулоса қилади Соколов.

Янгиликлар лентаси
0