Аналитика

Ғарб тарихни босқичма-босқич қайта кўчирмоқда ва у бунинг уддасидан чиқмоқда

© REUTERS / Joshua RobertsПротестующие во время попытки снести памятник президенту США Эндрю Джексону в Вашингтоне
Протестующие во время попытки снести памятник президенту США Эндрю Джексону в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Халқимизнинг нацизм устидан эришган Буюк Ғалабаси хотирасини сақлаб қолмасак биз нафақат тарихимизни, балким келажагимизни ҳам йўқотамиз.

Қўшма Штатларда ёдгорликлар ағдарилиш эпидемиясини кўплаб тадқиқотчилар “тарихни оммавий қайта ёзиш” деб аташади. Аммо барчамиз яхши тушунамиз: ўтмишнинг бронза гувоҳлари билан очиқчасига курашаётган фаоллар, умуман ҳеч нарса ёзмайдилар, деб ёзади РИА Новости колумнисти Владимир Корнилов.

Протесты в Миннеаполисе - Sputnik Ўзбекистон
Видео
АҚШ қандай қилиб тартибсизликлар гирдобида қолди – видео

Улар тарихан анча узоқ бўлгани учун бу ишларни қилмоқда. Акс ҳолда, америкалик “хунвейбин”лар ёзувчи Мигел Сервантеснинг ҳайкалини қулатишини қандай тушуниш мумкин. Уни ҳам навбатдаги конкистадор деб қабул қилишганми?

Ёки мантиқий нуқтаи назардан Демократик партиянинг асосчиларидан бири бўлган Эндрю Жексоннинг чиройли ҳайкали асосан ушбу партиядан номзод учун овоз бермоқчи бўлган одамлар томонидан ағдаришга уринишни мантиқий изоҳлаш мумкинми?

Тарихни қайта ёзиш билан ижрочилар эмас, ушбу тартибсизликларни маънавий қўллаб-қувватлайдиганлар томонидан амалга оширилмоқда. Тан олиш керакки, улар бунинг уддасидан чиқишмоқда.

Америка тарихий душманларни йўқ қилади

Яқинда Спутник томонидан Франциянинг таниқли IFop социологик компанияси ёрдамида ўтказилган тадқиқотга кўра, америкаликларнинг тарихга бундай нигилистик муносабати нафақат ўтган аср воқеаларига тегишли. Масалан, америкаликларнинг 11 % Иккинчи Жаҳон урушида АҚШ Россияга қарши курашганига ишонишади. Шунингдек, 8 май - Европада Ғалаба куни эканини - америкаликларнинг учдан бир қисмининг хабари бор.

Агар биз ушбу тадқиқотни янада чуқурроқ ўргансак, америкалик ёшлар орасида (ёдгорликларга қарши  курашаётган оломоннинг аксарияти ёшлар), тарихни билиш даражаси олдинги авлодга нисбатан жуда паст даражада эканлиги маълум бўлади. Хуллас, Америкада 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшларнинг 21% Иккинчи Жаҳон урушида АҚШ Россияга қарши курашганига ишонади ва 13% ҳатто Хитойга қарши курашга деб ҳисоблайди. 65 ёшдан катта ёш америкаликлар орасида эса бундайлар сезиларли даражада кам.

Водружение знамен Красной армии над Рейхстагом доступно в формате VR-реконструкции   - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ҳар ўнинчи америкалик Иккинчи Жаҳон урушида АҚШ Россияга қарши уруш қилган деб ҳисоблайди

Бу шуни англатадики, кексалар бошқа дунёга кетиб, Америка ҳозирги ёшлар қўлида қолса, улар иттифоқчилари билан биргаликда (Иттифоқчи деганда Оқ уй фақат Буюк Британияни назарда тутган) Москва ва Пекинни эгаллаб олганига ишонади.  Мухолифат фикри, шубҳасиз, штатлардаги аксил-рус ва хитойга қарши кампанияларнинг ривожланишига, шунингдек, Голливуд кўпроқ  кимни "асосий душман" сифатида кўрсатишига ҳам боғлиқ, албатта.

Иккинчиси, нафақат АҚШ ёшларига тегишли. Классик мисол – бу нацизмни енгишда ким кўпроқ ҳисса қўшганини кўрсатувчи сўров натижаларидир. 1945 йилда мутлақ кўпчилик (57%) СССРни ва атиги 20% АҚШни кўрсатган, чунки ўша пайтда европаликлар ҳамма нарсани ўз кўзлари билан кўришган. Юқорида айтиб ўтилган IFop томонидан 2015 йилда ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, 70 йил ичида бу фикр тубдан ўзгарган: ҳозир французларнинг 54 % Американи асосий ғолиб ва фақат 23% Совет Иттифоқи деб билишади. Бу ерда ҳам тенденция аниқ кўриниб турибди: томошабинлар қанчалик ёш бўлса, у америкаликларнинг Ғалабага қўшган ҳиссасини шунчалки юқори баҳолайди. Баъзи ёш французлар ҳатто Париждаги кинотеатрда Бред Питт Гитлер ва унинг хизматкорларини йўқ қилди, деб ишонч билан айтишади.

Мақсад – Россияни кучсизлантириш ва ҳатто йўқ қилиш

Жараён бугунга қадар давом этмоқда. Британиянинг YouGov социологик хизмати ўтказган сўровга кўра, Совет Иттифоқини нацизм устидан эришилган ғалабанинг асосий етакчиси деб ҳисоблайдиган ёшлар сони сезиларли даражада камаймоқда.

Флаг Германии на здании Рейхстага в Берлине - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Нега Германия Шарқий Европа ревизионизмига қарши чиқди

Хусусан 2015 ва 2020 йилларда Ғалабанинг 70 ва 75 йиллигига бағишлаб ўтказилган сўровда аксарият Ғарб мамлакатларида Совет Иттифоқи нацизмни енгган асосий куч деб ҳисоблайдиганлар сони сезиларли даражада камайиб келмоқда. Бу борада тушунарли сабабларга кўра немислар энг яхши “хотирага” эга. Лекин 2015 йилда Германия аҳолисининг 37% фашизмни  енгишда асосий ролни АҚШ ўйнаган ва 27 % - СССР деб ҳисоблаган бўлса 2020 йилга келиб ушбу кўрсатгичлар 43% ва 21% га етган.

Мана шуни омма онгида Иккинчи жаҳон уруши тарихини босқичма-босқич қайта кўчириш деб аташ мумкин. Бу амалиётнинг нақадар хавфли эканига Владимир Путин ҳам ўзининг яқинда чоп этилган мақоласида айтиб ўтди.

“Биз ҳозир Ғарб мамлакатларида кузатаётган, авваломбор Иккинчи жаҳон уруши ва унинг якунлари мавзусидаги тарихий ревизионизм - 1945 йилда Ялта ва Сан-Франциско конференцияларида асос солинган инсониятнинг тинч ривожланиш асосларини сурбетларча бузмоқда”, - дейилган мақолада.

Охирги йилларда Россияга қарши пропаганда қуролини конвейер тартибида ишга туширган кучларнинг бунга реакцияси кутилганидек бўлди. Президентнинг аниқ ва тушунарли қилиб айтилган, тарихни қайта кўчиришни бас қилинг деган сўзларига CNN “Путин Иккинчи Жаҳон уруши тарихини қайта кўчирмоқда” деган мақола билан чиқди.

Планетанинг энг бош русофоблари 10талигига кирадиган, британиялик колумнит Эдвард Лукас ҳам худди шундай мавзудаги мақола билан чиқди. The Times ва CEPA нашрларида у “Путин тарих ревизиончиси” деган тезислар билан чиқди. Ваҳоланки Россия президенти Ревизиончилик хавфли эканини айтиб ундан воз кечишга чақирган эди. Юқоридаги сўров натижалари – аслида тарихни ким ва қайси йўналишда қайта кўчираётганидан яққол дарак бериб турибди.

Президент РФ В. Путин на военном параде в честь 74-й годовщины Победы - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Унутилган ўтмиш сабоқлари ва унинг оғир тўлови — Путин мақоласи

Ғарб кремленологларининг бундай жавобини тушуниш мумкин. Уларнинг вазифаси Россияга қарши барча фронтларда (мафкуравий, сиёсий ва тарихий) уруш олиб боришдир. Бунинг учун ўтган йил CEPA маркази  таҳлилчиси Януш Бугайский Вашингтонга Россияни қандай бўлиб олиш кераклиги борасида берган маслаҳатларини эсга олиш кифоя.

Айнан ана шундай кишилар ва институтлар учун охирги йилларда юз бераётган тенденцияларни сақлаб қолиш, тарихни қайта кўчиришда давом этиш, қорани оқ дейиш ва урушда енгилганларни ғолибларга тенглаштириш ва тарихни аслида сақлаб қолишга чақириқни “ревизионизм” деб аташ – муҳим вазифадир. Бундай кампанияларнинг охирги мақсади – Россияни кучсизлантириш ва ҳатто йўқ қилишдир. Айнан шу сабабли ҳар қандай даражада тарихий ҳақиқат учун, халқимизнинг нацизм устидан эришган Буюк Ғалабаси хотирасини сақлаб қолиш учун ҳар қадамда курашиш керак. Шундай қилмасак биз нафақат тарихимизни, балким келажагимизни ҳам йўқотамиз.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader