Тошкентда БМТ 75 йиллигига бағишланган халқаро онлайн-форум ўтказилди

Oбуна бўлиш
Бугун БМТ низоми имзоланганига роппа-роса 75 йил тўлди. Халқаро ҳуқуқ воситаси ҳисобланувчи мазкур ҳужжат 1945 йил 26 июнда Сан-Франциско шаҳрида 50 та давлат, жумладан, собиқ СССР, Буюк Британия, Хитой, АҚШ, Украина ва Франция томонидан имзоланган

ТОШКЕНТ, 27 июн - Sputnik. "Ўзбекистон ва БМТ: Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги ҳамкорлик" мавзуида глобал мунозаралар ўтказди, деб хабар бермоқда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ матбуот хизмати.

Врач в больнице Саны, Йемен - Sputnik Ўзбекистон
БМТ қайси давлат пандемиядан омон қолмаслиги мумкинлигини маълум қилди

26 июнь куни видеоконференция алоқаси шаклида ўтказилган ушбу халқаро форум ишида: Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, БМТ Бош котибининг ўринбосари ва Ташкилот ташкил топган куннинг 75 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш бўйича Махсус маслаҳатчиси Фабрицио Хохшильд ва бошқалар иштирок этди.

1945 йил 24 октябрда кучга кирган БМТ Низомида ташкилотнинг тузилмаси, можароларни ҳал қилиш ва тажовузкор ҳаракатлар, тинчлик ва хавфсизликка таҳдидларга жавоб беришнинг асосий тамойиллари мустаҳкамланган. Ушбу сана БМТ ташкил топган кун сифатида бутун дунёда кенг нишонланади.

Халқаро анжуманнинг расмий очилишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Форум иштирокчиларига табригини Сенат Раиси Танзила Норбоева ўқиб эшиттирди.

Крупные платежные системы ограничили переводы в страны ЦА - Sputnik Ўзбекистон
БМТ мигрантлар учун пул ўтказмаларни бепул қилишни таклиф қилди

"Ўзбекистон БМТнинг Низоми, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа халқаро шартномаларнинг мақсад ва тамойилларига содиқ ҳамда ўз зиммамизга олган мажбуриятларимизни оғишмасдан бажариб келмоқдамиз. Бу биз амалга ошираётган, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар стратегиясининг энг муҳим йўналишларидан биридир", дея таъкидланади президент табригида.

Анжуман иштирокчилари эътиборига БМТ Бош котиби Антонио Гуттеришнинг видео-мурожаати намойиш этилди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари,  Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал Саидов ушбу халқаро форум БМТ Низоми имзоланган тарихий кунда ўтаётганида ўзига хос рамзий маъно борлигини қайд этди.

"Бугунги кунда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунёдаги ягона, том маънода универсал халқаро ташкилот ҳисобланади. БМТ давлатларнинг ўз сарҳадларидан ташқарига чиқадиган масалаларни ҳал этиб келмоқдаки, бу муаммоларга биронта мамлакатнинг ёлғиз ўзи ечим топиши мумкин эмас. Бундан 28 йил олдин янги демократик давлат – Ўзбекистон Республикаси – Ташкилотнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди. Шундан буён биз ўз масалаларимизни ҳал этишда ҳар доим БМТнинг кўмагига  таяниб келмоқдамиз. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш қайд этганидек, "Олдимизда турган муаммоларни ҳеч бир мамлакат, ҳеч қайси жамият якка ҳолда ҳал эта олмайди ва шунинг учун барча саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришимиз зарур. Биз нафақат сўзлашимиз, балки тинглашимиз ҳам лозим. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, "Ўзбекистон БМТ тузилмалари билан яқин ҳамкорликни давом эттиради", - деди Саидов.

74-я сессия Генеральной Ассамблеи ООН в Нью-Йорке. День четвертый  - Sputnik Ўзбекистон
БМТ Бош котиби 1945 йил сабоқларини унутмасликка чақирди

Бундан беш йил аввал БМТга аъзо-давлатлар 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш кун тартибини қабул қилганди.

Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича Миллий индикаторлар муваффақият билан амалда татбиқ этилмоқда. Мамлакат Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича ўзининг биринчи Ихтиёрий миллий шарҳини кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиб, БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий кенгашига тақдим этди.

Халқаро форум мунозаралари доирасида бугунги кунда БМТ олдида турган долзарб даъватлар ва Ўзбекистоннинг халқаро майдонда ортиб бораётган роли атрофлича муҳокама қилинди.

Онлайн-мулоқот иштирокчилари томонидан илгари сурилган ғоя ва таклифлар 2020 йил сентябрида давлатлар бошлиқлари ва БМТ раҳбарияти муҳокамаси учун тақдим этилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0