Дунёда

Россия коронавирусга қарши вакцинани жаҳон бозорига етказиб беришга тайёр

© Sputnik / Денис Абрамов / Фотобанкка ўтишТестирование на антитела к коронавирусу
Тестирование на антитела к коронавирусу - Sputnik Ўзбекистон
Россия соғлиқни сақлаш вазири мамлакат COVID-19га қарши вакцина ва тест тизимларни жаҳон бозорига етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко мамлакат COVID-19га қарши вакцина ва тест тизимларни жаҳон бозорига етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у “Глобал мақсад – келажак учун бирлашамиз” онлайн саммитдаги чиқиши давомида сўз юритди.

Мурашко Россия пандемиянинг биринчи кунларидан бошлаб Европа, Африка ва турли халқаро ташкилот, жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ёрдам кўрсатиб келаётганини эслатди.

Кто, если не мы: добровольцы об испытаниях вакцины от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Кўнгиллилар коронавирусга қарши вакцина синовлари ҳақида сўзлаб беришди – видео

“Пандемиянинг иккинчи тўлқини хатарини инобатга олган ҳолда Россия жаҳон бозорига тўғридан-тўғри вирусга қарши, жумладан, даволаш учун дорилар, тест тизим ва вакцина воситаларини етказиб беришга тайёр”, - дея Мурашко сўзларидан келтиради РИА Новости.

Россия вазири Москва халқаро ташкилотлар билан мулоқот қилишга тайёрлигини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарши вакцинанинг клиник тадқиқотлари Москва шаҳридаги иккита тиббиёт муассасада кўнгиллилар гуруҳида ўтказилмоқда. Июль охирига қадар уларни якунлаш режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала