“Мир”дан Uzcardга тўғридан-тўғри пул ўтказмалари бошланди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишПрезентация платежной карты "Мир"
Презентация платежной карты Мир - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг "Мир" тўлов тизими Uzcard банк карталарига тўғридан тўғри тўловларни амалга ошира бошлади.

ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. “Мир” - Россия Миллий тўлов карталар тизими МДҲ давлатлдарига картадан картага пул ўтказиш тизимини ишга туширмоқда, деб хабар қилди "Коммерсантъ" нашри.

Хусусан, Ўзбекистоннинг Uzcard ва Қирғизистоннинг ЭЛКАРТ банк карталарига тўғридан-тўғри тўловларни 29 июндан бошлаб ўтказиш мумкин. Пул ўтказма комиссияси 1% атрофида, валюта алмаштириш курси эса Марказий банк курсига яқин бўлади, дейилган хабарда.  

Хабарда айтилишига кўра, бу фойдаланувчи учун одатий пул ўтказиш хизматларидан кўра қулай ва арзонроқ бўлади. Айни дамда мавжуд пул ўтказиш тизимларида 1-3% - комиссия ва валюта алмаштиришнинг паст курси туфайли яширин тўловлар мавжуд.

Россия Марказий банки хабарига кўра, 2020 йилнинг 1 кварталида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори 759 млн долларни ташкил қилган (МДҲда 1-ўрин), Қирғизстонга – 359 млн.  Ўзбекистонга пул ўтказмалари ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 7%га камайган, Қирғистонга эса – 22 %га.

Янгиликлар лентаси
0