Жамият

Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди

CC0 / pxhere / Российские рубли в руках у женщины
Российские рубли в руках у женщины - Sputnik Ўзбекистон
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги президентга бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.

Начальник центра Академии генеральной прокуратуры Бахадыр Исмаилов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон таълим тизимидаги коррупция: сабаблари ва курашиш чоралари – Исмоилов

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Агентлик) ташкил этилди.

Агентлик коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Агентлик президентга бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор.

Фармон билан Агентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди. Жумладан, Агентлик мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишни таъминлайди.

Агентлик коррупцияга оид, биринчи навбатда, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказувчи жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил қилади.

Агентликка, шунингдек, қуйидаги бир қатор ҳуқуқлар берилди:

- бюджет маблағларининг сарфланиши, давлат активларининг реализация қилиниши, давлат харидлари, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва давлат дастурлари бажарилиши билан боғлиқ материалларни талаб қилиш, олиш ва ўрганиш;

Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Ўзбекистон коррупция рейтингида нечанчи ўринда?

- жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш;

- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий суриштирувлар ўтказиш;

- ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари қарорларида коррупция белгилари аниқланган ҳолларда уларнинг ижросини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни киритиш.

 Агентликнинг огоҳлантириш, тақдимнома ва мурожаатлари ўн кун ичида кўриб чиқилиши ва натижалари юзасидан ёзма ахборот берилиши шарт.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала