Жамият

Миллий гвардия уйда даволанаётганлар устидан назоратни кучайтиради

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобиль национальной гвардии Узбекистана
Автомобиль национальной гвардии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ички ишлар ва Миллий гвардия органлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги шароитида даволанаётган коронавирус беморларининг яшаш манзили бўйича қатъий назорат олиб боради.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистонда касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморларни уй шароитида даволаш ва парваришлаш тартиби ишлаб чиқилади ҳамда қабул қилинади. Бу ҳақда Республика махсус комиссияси қарори қабул қилинди.

Шунингдек, ички ишлар ва Миллий гвардия органлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар ва карантинга олинган мулоқотдагиларни яшаш манзили бўйича қатъий назорат олиб борилади.

Уй шароитида даволаш ва парваришлаш тартибини бузган фуқароларга белгиланган тартиба жавобгарликка тортилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган беморлар уч тоифага ажратилаётгани хабар қилинган эди. Касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморларга уй шароитида даволанишига рухсат этилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала