Ҳодисалар

Россия ФХХ Владикавказда теракт олдини олди - уни ИШИД* тарафдори тайёрлаган

© ФСБ РФ / Фотобанкка ўтишФСБ РФ предотвратила теракт во Владикавказе
ФСБ РФ предотвратила теракт во Владикавказе - Sputnik Ўзбекистон
Хавфсизлик кучлари маъмурий биноларнинг бирига ҳужум уюштирмоқчи бўлган 1990 йилда туғилган эркакни ҳибсга олишди. Теракдан сўнг у Яқин Шарққа кетишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати Шимолий Осетия пойтахтида терактнинг олдини олди, деб хабар қилди идора матбуот хизмати.

"Владикавказ шаҳрида террорчилик хуружининг олди олинди. Маъмурий бинолардан бири яқинидаги қўлбола усулда тайёрланган портловчи мосламани қўйишга тайёргарлик кўраётган 1990 йилда туғилган Россия фуқароси қўлга олинди", дейилади хабарда.

Терактдан сўнг, террорчи ИШИД* халқаро террорчилик уюшмаси фаолиятида иштирок этиш учун Яқин Шарққа кетишни режалаштирган эди.

Қўлга олинган шахснинг пана жойидан портловчи мосламанинг таркибий қисмлари топилган. Бундан ташқари, у чет элда жойлашган "Ислом давлати" жангарилари билан ёзишмалар олиб борган.

Жиноий иш "Террорчилик ташкилотининг фаолиятида иштирок этиш" моддаси билан қўзғатилди, яқин орада унга терактни уюштириш тўғрисида моддани қўшиш режалаштирилмоқда.

Кейинчалик хавфсизлик хизмати ҳибсга олиш жараёни акс этган видеони намойиш қилди.

Июн ойи ўрталарида ФХХ директори Александр Бортников Россияда сўнгги ўн йил ичида 160тага яқин терактларнинг олди олингани ҳақида баёнот берганди.

* "Ислом давлати" (ИД, ИШИД) - Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала