Жамият

Йил бошидан буён жиноятчилик 40 %га ошди - Бош прокуратура

© AP PhotoПатрульная машина узбекской милиции
Патрульная машина узбекской милиции - Sputnik Ўзбекистон
Жиноятлар сони ўсиши энг кўп Фарғона, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида қайд этилган. Энг кўп содир этилган жиноят турлари эса - фирибгарлик ва ўғирликдир.

ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Йил бошидан буён Ўзбекистонда жиноятчилик 41,9 %га ошди, деб хабар қилмоқда Юксалиш ҳаракати Бош Прокуратура маълумотига асосан. 

"2020 йилнинг дастлабки 5 ойида 17 271 та жиноят қайд этилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 100 тага (41,9 фоизга) кўп демакдир", - дейилган хабарда.

Энг кўп ошган жиноятчилик турлари: безорилик - 2,5 баравар, фирибгарлик ва порахўрлик - 2 баравар,  босқинчилик - 94 %, ўғирлик - 60 %дан кўпроқ миқдорда ошган. 

Жиноятлар сони энг кўп ошган ҳудудлар бу: Фарғона вилояти - 143%, Қашқадарё вилояти - 78%, Тошкент вилояти - 43%, Тошкент шаҳри - 19% ва Самарқанд вилояти -18 % миқдорида қайд этилган. 

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала