Иқтисод

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича учрашувларни қайта бошлайди

© AFP 2022 / FABRICE COFFRINIЛоготип ВТО
Логотип ВТО - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириш жараёни «муҳим вазифа бўлиб, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига дахлдор бўлган кўплаб масалаларни тезкор ҳал этишни талаб этади».

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Ўзбекистон ва Жаҳон савдо ташкилоти 7 июлда қарийб 15 йиллик танаффусдан кейин ушбу ташкилотга аъзо бўлиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ мажлисини бошлайди, деб хабар қилди ЎзА.

Штаб-квартира Всемирной торговой организации ВТО - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистонда мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиши учун махсус комиссия тузилди

Учрашувлар пандемия туфайли ҳозирча видеоконференция форматида бўлиб ўтади, дейилади хабарда.

Ўзбекистон 1994 йил июнь ойида тарифлар ва савдо бўйича Бош битимда кузатувчи мақомини олган, 1998 йилда ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокара олиб борувчи ишчи гуруҳ ташкил этилган. Кейинги йилларда ушбу ишчи гуруҳ фақат уч маротаба йиғилган. Сўнгги учрашув 2005 йил октябрь ойида бўлиб ўтганди. Бундан аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ишчи гуруҳ мажлислари жорий йил март ойининг охири, апрель ойининг бошларида бошланишини режалаштирган эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли учрашувлар амалга ошмади.

ЕОИИ ва ЖСТ - Sputnik Ўзбекистон
Инфографика
ЕОИИми ёки ЖСТ - сўров натижаси

Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказган. Унда иштирокчилар музокара олиб борувчи гуруҳ мажлисини қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириш жараёни «муҳим вазифа бўлиб, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига дахлдор бўлган кўплаб масалаларни тезкор ҳал этишни талаб этади».

2017 йил ноябрь охирида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга ташрифи чоғида мамлакат ЖСТга аъзо бўлиш бўйича саъй-ҳаракатларни бошлаб юборганини таъкидлаган эди. 2019 йил июлда Ўзбекистон томони мамлакатнинг ташкилотга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш учун ЖСТга ташқи савдо тўғрисидаги янгиланган меморандумни берган. Мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг маълумоти бўйича, Ўзбекистон ЖСТга қўшилишида иқтисодий ривожланаётган мамлакат сифатида маълум бир имтиёзларга эга бўлишни мўлжалламоқда.

Янгиликлар лентаси
0