"Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўл қурилиши жадаллаштирилади

© Sputnik / Игорь ОнучинПодвижной состав на путях сортировочной станции
Подвижной состав на путях сортировочной станции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келгуси ҳафтада, Хитой томони билан келишилган ҳолда лойиҳанинг амалий масалаларини ҳал қилишни тезлаштириш юзасидан вазирлар даражасида навбатдаги онлайн учрашувни ўтказиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон транспорт вазирлари - Элёр Ғаниев ва Жанат Бейшенов телефон орқали мулоқот қилдилар, деб хабар бермоқда транспорт вазирлиги матбуот-хизмати.

Президент Кыргызской Республики Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон
Жээнбеков “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл лойиҳаси бўйича топшириқ берди

Мулоқот давомида Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилишини жадаллаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган. Хусусан, барча томон учун муҳим бўлган ушбу лойиҳани амалга оширишда йўналиш маршрутини танлаш, техник ва молиявий шартлар билан боғлиқ аниқ масалаларни муҳокама қилиш учун видеоконференция алоқа шаклида учрашув ўтказиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида келишувга эришилган.

Келгуси ҳафтада, Хитой томони билан келишилган ҳолда лойиҳанинг амалий масалаларини ҳал қилишни тезлаштириш юзасидан вазирлар даражасида навбатдаги онлайн учрашувни ўтказиш режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга мулоқот давомида Марказий Осиё ва Осиё – Тинч океани минтақаси мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдо алоқаларини оширишда муҳим бўлган Ляньюньган – Ланьчжоу – Қашғар – Иркештом – Ўш – Андижон мультимодал транспорт йўлагидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Мулоқот якунида томонлар Хитой шаҳарлари, Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйлаб ҳаракатланаётган, Хитойнинг Иркештом шаҳридан Ўш темирйўл станциясигача юкларни контейнерда етказиш ва бу ерда блок-поездларни шакллантирган ҳолда сўнгги манзилга юк етказиб бериш занжирининг узилишларсиз фаолият юритишини ташкил қилиш, транспорт воситаларининг тўсиқларсиз ўтишини таъминлашга келишилган.

 

 

 

 

 

 

Янгиликлар лентаси
0