Москвада Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси вафот этди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишАбдулманап Нурмагомедов
Абдулманап Нурмагомедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвада россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси – Абдулманноп Нурмагомедов вафот этди. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Москвада UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси – Абдулманноп Нурмагомедов вафот этди. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-канали орқали маълум қилди.

Абдулманал Нурмагомедов - отец бойца Хабиба Нурмагомедова - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Хабиб Нурмагомедовнинг отаси комада

"Дўстлар, менга Абдулманноп Нурмагомедов дунёни тарк этгани ҳақида қайғули хабар етиб келди. Чечен халқи номидан Абдулманноп Магомедовичнинг оиласига ҳамдардлик билдираман", - деб ёзган Қодиров.

Сўнгги ҳафталарда Нурмагомедовнинг отаси оғир аҳволда Москва шифохоналаридан бирининг жонлантириш бўлимига ётқизилганди.

Май ойи бошида Абдулманноп Нурмагомедов Махачкаладан Москва касалхонасига ётқизиш учун махсус бортда олиб келингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Абдулманноп Нурмагомедов коронавирус тестидан ўтган, аммо таҳлил натижалари оммага эълон қилинмаганди.

14 май куни эса Абдулманноп Нурмагомедов инсультни бошдан кечиргани ва кома ҳолатига тушгани тўғрисида хабар берилганди.

Абдулманноп Нурмагомедов 57 ёшда эди. У Россияда хизмат кўрсатган мураббий ва нафақат ўғли, балки бир қатор машҳур россиялик UFC жангчилари билан ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0