Ўзбекистоннинг қаерида энг қиммат ва энг арзон маҳсулотлар - ДСҚ ҳисоботи

© Sputnik / Рамиз БахтияровЧорсу - самый старый базар в старом Ташкенте
Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўмита мамлакатнинг деҳқон бозорларида картошка, сабзи, пиёз, мол гўшти ва қўй гўшти, гуруч, тухум, ўсимлик ёғи ва шакар нархларини ўрганиб чиқди.

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоятларининг марказий деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларининг айрим турларининг минимал ва максимал нархлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Люди на рынке в Ташкенте во время карантина из-за COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар рўйхатига киритилди

Мол гўшти (лаҳм гўштдан ташқари)

Минимал нарх Нукусда “Нукус деҳқон бозори”да қайд этилди – 1 килограмм учун 38 минг сўм. Максимал нарх Тошкент шаҳридаги “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (1 килограмм учун 65 минг сўм) қайд этилди.

Қўй гўшти

Энг паст нархи 1 килограмм учун 39 минг сўм (Тошкентдаги “Миробод деҳқон бозори”да). Энг юқориси пойтахтдаги “Олой деҳқон бозори”да (75 минг сўм).

Картошка

Картошканинг минимал нархи 1 килограмм учун 1500 сўмни ташкил этди (Андижон шаҳридаги “Янги Бозор деҳқон бозори” ва “Андижон шаҳар Марказий деҳқон бозори”, “Чирчиқ деҳқон бозори” ва Тошкентдаги “Фарҳод деҳқон бозори”). Максимал нарх - пойтахтда "Олой деҳқон бозори"да (бир килограмм учун 5,5 минг сўм) қайд этилди.

Пиёз

Энг арзон нарх Термизда “Марказий деҳқон озик-овқат бозори”да қайд этилди (бир килограмми 750 сўм). Энг юқори нарх (уч минг сўм) Тошкент шаҳрида “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да қайд этилди.

Сабзи

Бир килограмм сабзи учун минимал нарх бир минг сўмни ташкил этди (Жиззах – “Эски Шаҳар деҳқон бозори”, Гулистон – “Гулистон деҳқон бозори”, Фарғона – “Марказий деҳқон бозори”, Тошкент – “Фарҳод деҳқон бозори”). Максимал нарх (бир килограмм учун 4,5 минг сўм) пойтахтдаги “Олой деҳқон бозори”да қайд этилган.

Тухум

“Гулистон деҳқон бозори”да ўн дона тухумнинг минимал нархи (беш минг сўм) қайд этилди. Энг юқориси (13 минг сўм) Тошкент шаҳридаги “Олой деҳқон бозори” бозорида қайд этилди.

Шапарин Антон - Sputnik Ўзбекистон
Арзон бензин ўзбек автосаноатини сақлаб қоладими - эксперт фикри

Гуруч

Гуручнинг минимал нархи Нукусда “Нукус деҳқон бозори”да (маҳаллий “Нукус-2” нави) бир килограмм учун 4,5 минг сўм даражасида қайд этилди. Максимал нарх - 18 минг сўм (“Лазер” нави) Тошкентда “Миробод деҳқон бозори”да қайд этилди.

Ўсимлик ёғи

Ўсимлик ёғининг бир литр учун энг арзон нархи 8,4 минг сўм миқдорида (маҳаллий пахта ёги) Тошкентда “Миробод деҳқон бозори”, “Эски Жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”ларида қайд этилди. Максимал нарх бир литр учун 14,5 минг сўм (импорт қилинган кунгабоқар ёғи) бўлиб, Тошкентдага “Олой деҳқон бозори”да кузатилган.

Шакар

Шакарнинг минимал нархи бир килограмм учун 5,8 минг сўмдан Термизда “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да, “Гулистон деҳқон бозори”да, “Олой деҳқон бозори"да, “Фарҳод деҳқон бозори", Тошкентда “Қўйлиқ деҳқон бозори”, “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да сотилди. Энг қиммат нарх – етти минг сўм. Энг баланд нарх (етти минг сўм) пойтахтда “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори"ларида қайд этилди.

Янгиликлар лентаси
0