Ғалати шарқий фронт: АҚШ Европани Осиёга алмаштирмоқда

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишКорабль в Южно-Китайское море в окрестностях Дананга
Корабль в Южно-Китайское море в окрестностях Дананга - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Камдан-кам учрайдиган ҳолат: иккита ҳарбий флот, Америка ва Хитой, бир вақтнинг ўзида Жанубий Хитой денгизида маневрлар ўтказмоқда.

АҚШнинг ҳозирги маъмурияти раҳбарларининг Европани (ва НАТОни) сурункали таҳқирлаётгани маълум. Аслида, муаллифнинг таъкидлашича, улар европаликларга қуйидагини тушунтиришмоқда: агар хавфсиз яшашни истасангиз - яшанг, бизга буни ҳеч қандай алоқаси йўқ, ҳатто НАТО тўловларини тўламасангиз ҳам.

АҚШ ва Европанинг ракеталар бўйича тил бириктириши: немис журналистларининг тахмини - Sputnik Ўзбекистон
НАТО давлатлари ядровий урушга тайёргарлик кўрмоқдами?

Камдан-кам учрайдиган ҳолат: иккита ҳарбий флот, Америка ва Хитой, бир вақтнинг ўзида Жанубий Хитой денгизида маневрлар ўтказмоқда. Ва ёнма-ён, баъзан улар бир-бирини кўришади ҳам. Кўринишидан, АҚШ бунга бефарқ бўлиши керак – давлат фуқаролар уруши ёқасида (президент Дональд Трамп 4 июл куни нима деганини эслаш кифоя). Ва Хитойда ҳам коронавирусдан кейин қайта ишга тушишни ҳисобга олсак, барчаси унча яхши эмас. Шунга қарамай, улар бир-бирига намойишкорона нимага қодир эканлигини кўрсатиб, машқлар ўтказмоқда.

Аввалроқ, Америка ва Хитой ўсиб бораётган океан қарама-қаршилиги борасида бир-бирига қарама-қарши иккита махсус ҳужжатлар билан алмашдилар. Ушбу ҳужжатлардаги умумий жиҳат шундаки, улар қуйидагиларга гувоҳлик беришади: Атлантика, Европа кечаги кунда қолди, супердавлатларнинг асосий стратегик рақобати бугун Тинч океанда, Хитой соҳилларида бўлиб ўтмоқда. Бу узоққа чўзилади.

АҚШнинг ҳозирги маъмурияти раҳбарларининг Европани (ва НАТОни) сурункали таҳқирлашлари маълум. Аслида, улар европаликларга қуйидагини тушунтиришмоқда: агар хавфсиз яшашни истасангиз - яшанг, бизга буни ҳеч қандай алоқаси йўқ, ҳатто НАТО тўловларини тўламасангиз ҳам. Бугунги кунда сизнинг ғарбий фронтингиз ҳеч кимга керак эмас, чунки биз учун бу узоқ вақтдан бери асосий - шарқий йўналишдир. Бу ҳақиқат: АҚШ учун жаҳон тарафлари мутлақо тескаридир, улар учун Тинч океани ғарбда.

Жанубий Хитой денгизини ўрганиш бўйича Хитой миллий институти томонидан тайёрланган биринчи ҳужжат тафсилотлари қуйидагича. Бу ерда рақамлар қизиқ. Улар гувоҳлик беришича: бугунги кунда АҚШ ҳарбий кемаларининг 60%, армия бўлинмаларининг 55% ва денгиз пиёдаларининг 2/3 қисми Ҳинд-Тинч океани қўмондонлик ҳудудига киради. Улар жойлашган жойда ҳеч қандай ҳимояланиш йўқ; 85 минг қуролланган ходимлардан (жами 375 минг “хинд-тинч океани” ҳарбийларидан) Хитой соҳилларига қараб жойлаштирилган. Техника ва қурол-аслаҳалар ҳам Европа даражасидан юқорироқ. Хитойга унинг имкониятлари ҳатто ўз қирғоқларида ҳам Америкага ета олмаслигини эслатмаса ҳам бўлади, бу маълум ҳақиқат.

Международные военно-морские учения Фрукус-2012 - Sputnik Ўзбекистон
"Ҳаммаси жиддий": нима учун НАТО Россия чегара яқинидаги сувларда машқ ўтказмоқда

Олдимизда АҚШнинг ҳозирги маъмурияти томонидан 2018 йил атрофида чизилган тасвир. Бу тасвирга, шунингдек, ушбу минтақадаги баҳсли ҳудудларга кираётган ва учаётган америкаликларнинг сони ортиб бораётгани ва Хитой ҳарбий-ҳаво кучлари ва денгиз флоти келгиндиларга тўсқинлик қилиб, уларни ҳайдаётгани қўшилади. Аммо ҳар сафар буни қилиш тобора қийинлашмоқда, чунки АҚШ кучлари тобора кўпайиб бормоқда, яқинда Осиё денгизларида ноёб манзара пайдо бўлди: учта авиаташувчи гуруҳ (ҳар бири 11тадан) биргаликда ёнма-ён кўринди. Муқаррар натижа - минтақада Хитой имкониятлари кенгайиши.

Ушбу ҳужжатларнинг иккинчиси аввалроқ АҚШ ташқи ишлар Кенгаши томонидан тадқиқот ҳисоботи сифатида тайёрланган. Унда Хитойнинг салоҳияти ошаётганлиги ва америкаликлар Осиё ва Тинч океани минтақасидаги ҳамкорларини, шу жумладан Тайванни, лекин аввало Япония, Австралия, Филиппин ва бошқа хоҳловчиларни ҳимоя қилиш қобилиятини сақлаб қолиш кераклиги тушунтирилади.

Буларнинг барчаси нимани англатади: биз яна - ўтган асрнинг 50-60 йилларига қайтдик, шунга ўҳшаш вазият СССРнинг ғарбий чегараларида, биринчи навбатда Европада юз берган эди. Унда энг қизиқ нарса мафкура ва сиёсат соҳасида амалга ошган: иттифоқчилар ягона тизимга бирлаштириб, бутун дунёга СССР ҳар нарсада соф ёвуз эканлигини тушунтиришган. Худди шу тарзда, бугунги кунда АҚШ маъмурияти ўз халқига зулм ўтказаётган ва америкаликларнинг ишларига аралашаётган, тажовузкор Хитой ҳақида кутилмаган кўринишга эга афсонани яратмоқда. Ўша пайтларда аксил-совет мафкураси вужудга келишининг оқибатлари ҳозирда ҳам бир оз бошқачароқ давлат - Россияда сезилмоқда. Худди шундай оқибатларни Хитой ҳам ўнлаб йиллар давомида кутиши керак: афсоналар узоқ яшайди. Гарчи бир неча йил олдин, Ғарблик учун Хитой бошқача кўринар эди.

Аммо агар ҳозирда 50-60-йиллар Тинч океани ҳодисаларининг қайта нашри бўлаётгани бўлса, 1962 йилдаги Кариб денгизи инқирози Тинч океанида такрорланиши мумкинми? Албатта. Эслатиб ўтамиз, инқироз АҚШ ва СССР кўринмас чизиқни босиб ўтиб, янги ҳудудларда - мос равишда Туркия ва Кубада - бир-бирларига ҳужум қилиш воситаларини ўрнатганларида вужудга келди. Унда ҳар лаҳзада ядровий зарбаларнинг ҳиди сезилган. Қарама-қаршиликнинг тугаши, супердавлатларнинг қарама-қаршилигини ўттиз йилгача турғун босқичга ўтказди, бу бугунги кунда ҳам такрорланиши мумкин.

Тасаввур қилайлик, АҚШ бу каби ишни мавжуд бўлганларга қўшимча равишда Осиёнинг бошқа давлати ҳудудида амалга оширса, Хитой эса биринчи марта мудофаа позициясидан чиқиб, ўз арсеналларини Америка қирғоқларига яқинлаштирса нима бўлади. Бутун дунё стратегик мувозанати ўзгаради. Ҳозирча Осиёда рўй бераётган ҳарбий ҳаракатларнинг сабаби шундан иборатки, Хитой сув ости кемалари Жанубий Хитой денгизи ва бошқа денгизларда жойлашган ва улар Америка ҳудудларига қарши жавоб беришга мўлжалланган. Қолгани эса вазиятнинг мафкуравий ва дипломатик безатишларидир. Бундан ташқари, гап дунёнинг биринчи иқтисодиёти бўлган Хитойдан ташқи дунёга олиб борадиган савдо йўллари ва АҚШ учун худди шу денгизлар орқали деярли тенг йўналишлар ҳақида кетмоқда, аммо бу иккинчи масала. Иккала томон ҳам ушбу денгиз йўлларини назорат остида ушлаб туришни истайди.

Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда НАТО авиабазаси ракеталар билан ўққа тутилди

Бугунги дунё 50-йилларнинг охирига унчалик ўхшамайди, дейишингиз мумкин. Фуқаролар уруши кучаяётган ёки ҳеч бўлмаганда маъмурий тизим қулашининг арафасида турган Америкадан, худди Эйзенхауэр ёки Кеннеди давридаги АҚШдан  кутса булганини кутмаса ҳам бўлади. Қайсидур пайтда АҚШ ҳарбий-денгиз флоти коронавирусдан яксон бўлганини кўрсатишга уринган Хитой ташвиқотини эсламасак ҳам бўлади.

Аммо асосий гап шундаки, Эйзенхауэрнинг Кеннедига алмаштирилиши Американинг кучлироқ ички инқирозидан олдинги сўнгги тинч нафас ростлаб олиши бўлди. АҚШда кечроқ 60-чи йиллар фалокат юз берди, улар мамлакатни ичидан вайрон қилиш билан таҳдид қилишган ва бунинг сабаби, бошқалар қаторида авлодлар ва мафкура алмашинуви эди. 60 йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб, ички исён Американинг Индо-Хитойда уруш олиб бориш қобилиятини ва СССР билан шиддатли тўқнашувни давом эттириш истагини пучга чиқарди. Аммо ҳеч бўлмаганда Кариб инқирози, шунингдек, Индо-Хитойга ҳарбий машинанинг жалб қилиниши ўз йўлига давом этди. АҚШ катта давлатдир, кимдир жамиятнинг парчаланиши ва бўлинишидан қўрқди, баъзилари эса авиаташувчиларни зарбалар бериш учун чиқарди.

Корабль ВМС США Gabrielle Giffords - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ ҳарбий денгиз кучлари стелс-ракетани “йўқотиб қўйишди"

Олдинги даврда бўлгани каби, кўп нарса АҚШ иттифоқчилари позициясига ҳам боғлиқ. Аммо бир савол доим жавобсиз қолмоқда - Америка дипломатиясининг эслатмаларига қарамай, йиллар давомида бетарафликни сақлашга уринаётган Жанубий-Шарқий Осиёнинг ўнта мамлакатининг роли: сизнинг Хитой билан ҳудудий низоларингиз борку аҳир ... Уларнинг жавоби: аммо Хитой баъзиларимиз  учун биринчи ва баъзиларимиз учун иккинчи иқтисодий ҳамкордир.

Муаммо шундаки, АСЕАНнинг фаол дипломатияси ҳам умуман дипломатия каби ҳудди шундай осилган ҳолатда: коронавирус туфайли. Ўтган ҳафта АСЕАН саммити видео-форматда бўлиб ўтди, улар Хитой билан низоларни ҳал қилиш бўйича стандарт ҳужжатни қабул қилдилар ва бўлди шу билан. Агарда пандемия халқаро мулоқотни бузиб мавжуд вазиятларни музлатиб қўйган бўлса, бу ҳали ҳеч нарса эмас. Агар у инқирозни ўчира оладиган механизмларни фалаж қилса, унда ҳаммаси ёмон. Шарқий фронт шуниси билан ғайриоддий ва шу билан унинг ҳавфлилиги камаймайди.

Манба: РИА Новости

Янгиликлар лентаси
0