Жамият

Кореянинг COVID-19 га қарши амалиётини Ўзбекистонда жорий этиш истиқболи муҳокама қилинди

© Пресс-служба МИВТ УзбекистанаЗаместитель премьер-министра, министр инвестиций и внешней торговли РУз Сардор Умурзаков встретился с министром иностранных дел Республики Корея Кан Гён Хва.
Заместитель премьер-министра, министр инвестиций и внешней торговли РУз Сардор Умурзаков встретился с министром иностранных дел Республики Корея Кан Гён Хва. - Sputnik Ўзбекистон
Сардор Умурзаков Корея ТИВ раҳбари билан Кореянинг коронавирусга қарши илғор амалиётини Ўзбекистонда жорий этиш истиқболлари муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Корея ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва билан учрашди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Сеул шаҳрига ташрифи давомида амалга оширилган.

“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан дунёда коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича энг катта муваффақиятга эришган давлатлардан бири сифатида эътироф этилган Кореянинг бу борадаги илғор амалиётини Ўзбекистонда жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.

Жумладан, пандемияга қарши курашда халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва мувофиқлаштиришга келишилди.

Бундан ташқари, ҳукумат ва вазирлар даражасида икки томонлама тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Улар орасида Ўзбекистон ва Корея бош вазирлари ўринбосарларининг 3-йиғилиши, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги 10-йиғилиши, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокидаги бизнес – форуми ҳам бор.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала