Тошкентда 11 нафар экстремистик гуруҳ аъзолари қўлга олинди

© fotoliaРуки в наручниках
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ДХХ ва ИИВ биргаликда ўтказган тадбир доирасида экстремистик диний оқимлар таъсирига тушиб қолган ва Сурияга кетмоқчи бўлган 11 нафар яширин террорчи гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳрида яширин террорчи ташкилотнинг 11 нафар аъзосини қўлга олди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ ДХХ матбуот хизматига асосан. 

"ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир доирасида Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида Ўзбекистон Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан тақиқланган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотининг 11 нафар тарафдорларидан иборат яширин гуруҳ фаолиятига чек қўйилди", - дейилга н хабарда. 

Маълум бўлишича, гуруҳ асосчиси январь ойида диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари, айни дамда Сурия ва Туркия давлатларида қўним топган, қирғизистонлик Сирожиддин Мухторов (лақаби “Абу Салоҳ”), Ўзбекистон фуқаролари Зофир Ғаффоров (“Абдуллоҳ Зуфар”) ва Содиқ Муҳаммадиев (“Содиқ Самарқандий”)ларнинг даъватларини тинглаб, уларнинг таъсирига тушиб қолган. Сўнгра ўз атрофидаги инсонларни ҳам бу йўлга тарғиб қила бошлаган.

Сотрудники ФСБ РФ  - Sputnik Ўзбекистон
Москвада “Таблиғи жамоат” экстремистик ташкилоти етти аъзоси ушланди

Март ойида террористик ташкилот сафига қўшилиш учун Сурия давлатига чиқиб кетишни режа қилган ва бунинг учун ўзига хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириб олган. Бироқ, коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистон ва Туркияда жорий этилган карантин чоралари унинг режасининг рўёбга чиқишига халақит берган. Таъкидлаш жоизки, ноқонуний йиғилишлар давомида гуруҳ аъзолари бир нечтаси “ҳижрат” ва “жиҳод” қилиш учун Сурия давлатига боришга хайрихоҳлик билдиришган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гуруҳ аъзоларининг яшаш манзилларида тақиқланган диний адабиётлар ва варақалар, компьютер, ноутбук, планшет, мобил телефон ҳамда флеш-карталар борлиги аниқланиб, уларда сақланаётган маълумотларни экспертизадан ўтказиш учун процессуал тарзда расмийлаштирилиб олинди. Ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0