Ўзбекистон COVID-19 билан касалланганларни ташиш учун реанимобиль харид қилди

Oбуна бўлиш
Реанимобиллар дефибриллятор, ЭКГ ва сунъий нафас бериш аппаратлари, дори-дармонлар каби барча керакли воситалар билан жиҳозланган.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистонга хорижда ишлаб чиқарилган 15 та махсус замонавий реанимобиль олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, келтирилган янги махсус реанимобиллар беморларни ташишдаги камчиликларни тўлиқ бартараф қилади.

Скорая помощь, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги тез ёрдам машиналари пайдо бўлади

“Эътиборли жиҳати, ушбу реанимобиллар дефибриллятор, ЭКГ ва сунъий нафас бериш аппаратлари, дори-дармонлар каби барча керакли воситалар билан жиҳозланган бўлиб, беморни бир манзилдан тиббиёт муассасасига етказиб боргунча унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини беради”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, беморларни ташишда тиббиёт ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида реанимобиллар биобокслар билан таъминланган. Унда дарчалар бўлиб, улар орқали тиббиёт ходими беморга бемалол муолажа кўрсатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2017-2018 йиллар мобайнида тез тиббий ёрдам хизмати учун 1500 та янги ихтисослашган автомашиналар харид қилинган. Жорий йилнинг январида эса пойтахтнинг тез тиббий ёрдам хизмати хориждан келтирилган 150 та “Ford” русумидаги энг замонавий реанимобиллар таъминланган.

Янгиликлар лентаси
0