Коронавирус Ўзбекистонга 15 мартдан олдин кириб келган бўлиши мумкин – Отабеков

© Министерство здравоохранения республики УзбекистанГлавный сан инспектор Узбекистана - Нурмат Отабеков
Главный сан инспектор Узбекистана - Нурмат Отабеков  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Санитария-эпидемиологик назорат инспекцияси бош инспектори коронавирус мамлакатга 15 мартдан аввал ҳам кириб келган бўлиши мумкинлигини инкор этмади

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Коронавирус Ўзбекистонга 15 мартдан олдин кириб келган бўлиши ҳам мумкинлиги истисно қилинмади. Бу ҳақда санитария-эпидемиологик назорат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.

Лечение больных с COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда биринчи чет эллик коронавирусдан вафот этди

“Бир жиҳатга эътибор берайлик. Ўзбекистон ҳудудида биринчи бемор 2020 йилда 15 март куни қайд этилди. Бироқ касаллик мамлакатимизга ундан аввал ҳам кириб келган бўлиши мумкинлигини инкор этмаймиз. Биз биринчи аниқлаган беморимиздан сарҳисобни бошладик. Шундан кейин статистик рақамлар шаклланди”, — деди Отабеков АОКАдаги Республика махсус комиссиясининг карантин чораларини кучайтириш борасидаги қарори юзасидан брифингда.

Ўзбекистонда 15 март куни коронавирус Франциядан қайтган фуқарода расман қайд этилган эди. Шундан буён 11 259 та касалланиш ҳолати аниқланган. Беморларнинг 7 060 нафари тузалиб кетган. Қурбонлар сони эса 47 нафарга етган.

Янгиликлар лентаси
0