Ўзбекистонда коронавирус: 9 июль асосий хабарлари

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишПроизводство пробирок на предприятии "Гранат Био Тех"
Производство пробирок на предприятии Гранат Био Тех - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугуннинг ўзида 194 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 7 082 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Карантинный центр в Наманганской области - Sputnik Ўзбекистон
ССВ карантин чоралари нега кучайтирилганини тушунтирди

Бир сутка давомида 465 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 447  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланишлар: 104 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 56 нафари — Тошкент шаҳрида (барчаси аҳоли орасида), 4 нафари — Самарқанд вилоятида (барчаси бемор билан мулоқотда бўлган), 24 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида (14 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 10 нафари аҳоли орасида).

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 194 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика  бўйлаб жами соғайганлар сони 7 082 нафарга етди.

Айни пайтда 4 316 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 31 нафар бемор оғир аҳволда, 12 нафар бемор ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Учтепа туманида яшовчи 83 ёшли онахон коронавирусдан вафот этди. Ш.Т.ни 25 июндан тана ҳарорати кўтарилиши, йўтал, ҳансираш ва нафас сиқиши безовта қилган. 28 июнь куни эса коронавирус аниқланган ва Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. 30 июнь куни тос суяги буйинчаси синганлиги сабабли 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ўтказилган.

Лаборант смотрит в микроскоп во время демонстрации первого в мире живого сердца, напечатанного на 3D-принтере, Тель-Авив, Израиль - Sputnik Ўзбекистон
Олимлар COVIDга иммунитет борасида ҳайратланарли хулосага келишди

Шайхонтоҳур туманида яшовчи 51 ёшли эркак Р.Н.ни сўнгги 3-4 кун давомида ҳансираш безовта қилган. 4 июль куни Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилган ва унда "COVID-19" инфекцияси тасдиқланган. Кўкрак қафаси рентген текширувидан ўтказилганда икки томонлама пневмония аниқланган. Реанимацион муолажаларга қарамай, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Жиззах шаҳрида яшовчи 28 ёшли аёл М.О.нинг 22 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, у уй шароитида даволаниб юрган. Бемор аҳволи оғирлашиб, 4 июль куни тиббиёт ходимларига мурожаат қилганидан сўнг, ундан "COVID-19" инфекцияси тасдиқланган. Унда икки томонлама бронхопневмония, ўткир нафас етишмовчилиги кузатилган. Реанимацион чораларга қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Коронавирус инфекциясига чалинган афғонистонлик 40 ёшли бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Ўзбекистонда жами 49 киши пандемия қурбони бўлди.

Call-марказ

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев коронавирус пандемияси муносабати билан навбатдаги пойтахт аҳолисига мурожаат қилди. Ҳокимнинг таъкидлашича, 10 июлдан уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи 1105 қисқа рақамли Call-маркази фаолияти йўлга қўйилади.

Уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобил гуруҳлар ташкил этилади.

Работа в офисе - Sputnik Ўзбекистон
Мажидов: сиртқи таълим 100 фоиз масофавий таълим шаклига ўтади

Барча масжидлар 1 августгача ёпилади

10 июлдан 1 августга қадар диний ташкилотлар, жумладан, масжидлар фаолияти тўхтатилмоқда.

Чегарадаги фуқароларга ёрдам

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов 8 июл куни Самара вилоятига ташриф буюриб вилоят губернатори Дмитрий Азаров билан учрашди. Учрашувда Самара вилоятининг Қозоғистон чегарасига яқин бўлган ҳудудида тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқаролари масаласи муҳокама қилинди. Самара губернатори ушбу фуқароларга учун шароит яратишга ва уларнинг ватанига қайтириш чора-тадбирларига ёрдам берилаётганини айтиб ўтди.

Халқаро кодекс

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ шафелигида пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни қабул қилиш ташаббусини илгари сурди.

Давлат раҳбари Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг COVID-19 даврида Меҳнат муносабатлари бўйича глобал саммити иштирокчиларига мурожаат йўллади. Ушбу кодексда давлатларнинг ўз фуқаролари ва халқаро шериклари олдидаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, гуманитар ва инсон ҳуқуқлари соҳаларидаги энг кам шартлари ва мажбуриятлари белгилаб қўйилиши керак.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 12 миллиондан ошди, 548 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (3,0 млн), Бразилияда (1,7 млн), Ҳиндистонда (767 минг).

Янгиликлар лентаси
0