Дунёда

Тожикистонда 17 та тош ютиб юборган аскар икки йилга қамалди

© Sputnik / Владимир ПесняСотрудник следственного изолятора
Сотрудник следственного изолятора - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон ҳукумати қошидаги Махсус мулк билан таъминлаш агентлиги ҳарбий қисмларидан бирининг аскари ҳарбий хизматдан ўтишдан озод қилиниши учун 17 та тошни ютиб юборди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Тожикистонда ҳарбий хизматчи касал деб топилиши учун 17 та тошни ютиб юборди, суд уни ҳарбий мажбуриятларни бажаришдан бош тортгани учун 2 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар қилди Душанбе гарнизон ҳарбий суди матбуот хизмати.

Показания сейсмографа - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тожикистондаги зилзила Ўзбекистоннинг қатор ҳудудида сезилди

"Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги махсус мулк билан таъминлаш агентлиги ҳарбий қисмларидан бирининг аскари Отабек Ибрагимов касал деб топилиши ва хизматдан озод этилиши учун 17 та тошни ютиб юборди", - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, Ибрагимов ўтган йилнинг ноябр ойида армияга чақирилган, аммо бир ойдан кейин у 7 та тошни ютиб юборди ва Тожикистон Мудофаа вазирлиги марказий ҳарбий госпиталининг жарроҳлик бўлимига ётқизилган. Бир ҳафта ўтгач, у госпиталда бўлганда яна 10 та тошни ютиб юборди.

"Душанбе гарнизонининг ҳарбий суди томонидан Ибрагимовни Жиноят кодексининг 376-моддаси "Ўзига қасддан жароҳат етказиш йўли билан ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришдан бош тортиш" бўйича айбдор деб топилди ва у икки йилга озодликдан маҳрум қилинди", - дейилган суд хабарида.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала