Алишер Саъдуллаев янги лавозимга тайинланди

Oбуна бўлиш
Президент қарори билан Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Президент қарори билан Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди

Шу муносабат билан, Алишер Саъдуллаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, агентлик президентнинг 2020 йил 30 июндаги фармони билан ташкил этилган. Агентликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари белгиланди. Агентлик, жумладан, ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади.

Шунингдек, Агентлик ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.

Фармон билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастурда, жумладан, Ўзбекистон ёшлари порталини ташкил этиш ва унда ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекслари ҳамда ёшларга оид қонун ҳужжатлари базасини шакллантириш белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0