Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 12,2 мингдан ошди

© Sputnik / Дильшода РахматоваВ Уртачирчикском районе Ташкентской области появится карантинная зона для прилетающих из зарубежа
В Уртачирчикском районе Ташкентской области появится карантинная зона для прилетающих из зарубежа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида аниқланган.

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 179 тага кўпайди ва 12206 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Утилизация использованных масок и костюмов в карантинной зоне под Ташкентом - Sputnik Ўзбекистон
Изсиз йўқотиш учун: Ўзбекистонда тиббий чиқиндилар қандай утилизация қилинмоқда

Таъкидланишича, янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида аниқланган.

Тошкент шаҳрида аҳоли орасида - 30 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), Навоий вилоятида - 9 нафар (коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида) аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 7530 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ўтган сутка давомида 228 мингта коронавирус билан беморланиш ҳолатларини қайд этди. Бу пандемия бошлангандан буён рекорд кўрсаткичдир.

Айни вақтда коронавирус қайд этилган беморлар сони жаҳонда 12 миллиондан ортди.

Янгиликлар лентаси
0