“Бу бошланиши”: кадастр тизимида 7 нафар раҳбар ишдан олинди

© Sputnik/Рамиз БахтияровПустые кресла
Пустые кресла - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафтада кадастр йўналишида республика, вилоят ва туман миқёcидаги 7 нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Давергеодезкадастр қўмитаси ўз каналида “Кадастр тизимида “тозалаш ишлари” бошланди” ном остида хабарни жойлаштирди.

Новая карта с NFC - Sputnik Ўзбекистон
Кадастр ҳужжати смарт чип ўрнатилган пластик картага алмаштирилади

Унда айтилишича, 10 июль куни кадастр йўналишида республика, вилоят ва туман миқёcидаги 7 нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 

“Бу бошланиши! Соҳанинг ривожига тўсиқ бўлаётган ҳар бир муаммони ечиш қўмита олдида турган пировард мақсад бўлиб, мана шундай ходимлар доимий нишонда бўлади. 

Ҳурматли фуқароларимиз ва тадбиркорларимиз. Агарда Сиз юқорида айтиб ўтилган йўналишлар бўйича коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз бизга (телеграм бот @ygkuzbot, электрон почта 01@ygk.uz) хабар беринг”, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0