Ҳодисалар

Жарқўрғонда судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилиши сенаторлик назоратига олинди

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Сенаторлар Жарқўрғон туманида судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилиши ҳолатини ўрганди. Мазкур ҳолатга қонуний баҳо берилиши сенаторлик назоратига олинди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Сенатнинг Сурхондарё вилоятига бириктирилган сенатори Жарқўрғон туманида судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилиши ҳолатини ўрганди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги қарорида ҳаракатланиш учун махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган хизмат автотранспорт воситалари рўйхати баён этилган. Ушбу рўйхатга суд тизими ҳам киритилган.

Бироқ жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон тумани судининг раиси Я.Беккамов ҳамда ҳайдовчи Р.Раҳимназаров шу судга бириктирилган хизмат машинасида, Жарқўрғон тумани маъмурий судининг раиси Х.Раҳимова ҳамда ҳайдовчиси шу судга бириктирилган хизмат машинасида туман суди биноси томон ҳаракатланиб келаётганида, туман марказига кираверишда блокпостда тўхтатилган ва постдан ўтказилмаган.

Молоток судьи в Вахитовском районном суде Казани. - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Бош прокуратура Сурхондарёда судьяларнинг обрўсизлантирилгани ҳақидаги хабарни ўрганмоқда

Шу вақтда постда бўлган туман ҳокими З.Давлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ постдан ўтиш учун навбат кутиб турган тирбанд фуқаролар олдида судья ва суд ходимларини обрўсизлантиришга уринган. Уларга қўполлик қилиб, автомашина калитини олиб қўйиб, суд ходимини вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасига қамаб қўйган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича суд ходимларига қасддан енгил тан жароҳати етказиш, судья ва суд ходимларини обрўсизлантириш, судьянинг хизмат автомашинаси дахлсизлигини бузиш ва бошқа ҳолатларга қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Сурхондарё вилояти прокуратурасига юборилган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолатга қонуний баҳо берилиши сенаторлик назоратига олинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура Сурхондарёда судьяларнинг обрўсизлантирилгани ҳақидаги хабарни ўрганаётгани ва назоратга олгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала