Жамият

Самарқандда ота ўз фарзандларига алимент пуллари ўрнига уй совға қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЖилье, ипотека и строительство: в Ташкенте стартовал бизнес-форум
Жилье, ипотека и строительство: в Ташкенте стартовал бизнес-форум - Sputnik Ўзбекистон
Узоқ йиллар давомида тўланмай келган ва фарзандларнинг вояга етгунига қадар бўлган алимент пуллари ҳисобланганда - жами 401 млн. 366 минг сўмни ташкил этган. Фуқаро бу пуллар эвазига ўз уйида воз кечган.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи эркак алментдан йиғилиб қолган улкан қарздорликни ёпиш учун уч нафар фарзандига турар жойни расмийлаштириб берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги МИБ ахборот-хизмати.

Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус вақтида алимент тўламаса бўладими - МИБ изоҳи

МИБ идораси хабарига кўра, эркак бир неча йиллардан буён алимент тўлашдан қочиб юрган.

Бир қанча муддат олдин эса фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг буйруғига асосан қарздор А.Ўтагановдан ундирувчи Ў.Ўтаганова фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун то улар вояга етгунга қадар алимент ундириш белгиланган. 

Шундан сўнг қарздорнинг иш жойи аниқланиб алимент пуллари унинг ойлик иш ҳақининг 50% фоизига қаратилган.

Ҳуқуқий тушунтиришлар оқибатида фуқаро фарзандларининг вояга етганига қадар бўлган алимент пуллари ҳисоблаб чиқилган - бу жами 401 млн. 366 минг сўмни ташкил этган.

Ижро ҳаракатлари давомида ушбу пул маблағлари қарздорга тегишли уй-жой билан ҳисоб-китоб қилиниб, тўлиқ ундирилиш таъминланган ва ижро ҳужжати амалда тамомланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала