Иқтисод

Аҳолининг хорижий валюта сотиб олиши 3 бараварга ошди

© Sputnik / Владимир Сергеев / Фотобанкка ўтишДеньги
Деньги - Sputnik Ўзбекистон
2020 йилнинг биринчи ярмида жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган валюта ҳажми 1,7 млрд долларга тенг бўлган.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. 2020 йили январь-июнь ойларида жисмоний шахслар томонидан жами миқдори 3,9 млрд АҚШ долларига тенг чет эл валютаси билан боғлиқ операциялар (сотиш ва сотиб олиш) амалга оширилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистонга жўнатилаётган пул ўтказмалар ҳажми тиклана бошлади

Маълум қилинишича, ҳисобот даврида жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валютаси миқдори 2,2 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 57 фоизга ёки 797 млн долларга ошди (2019 йили — $1,399 млрд). Фақат апрель ойида чет эл валютасини сотиш ҳажми сезиларли даража тушиб кетган (172 млн доллар).

Шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган валюта ҳажми эса 1,7 млрд долларга тенг бўлган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 бараварга ошган (2019 йилнинг мос даврида — $557 млн).

Натижада ушбу операциялар бўйича ижобий сальдо 491 млн долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 351 млн долларга (ёки 42 фоизга) камайган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала