Жамият

Мактаб директорларининг оширилган маоши ўқувчиларнинг ОТМга киришига боғлиқ бўлади

© Sputnik / Evgeny Epanchintsev / Фотобанкка ўтишКонтрольная работа в школе
Контрольная работа в школе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти раислигидаги йиғилишда мактаб битирувчиларини ўқиш ва ишга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ярим йилдан буён бутун дунё кучайтирилган карантин шароитида яшамоқда. Бу мураккаб даврда ҳамма давлатларда энг асосий муаммо аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, даромад билан таъминлаш бўлиб қолмоқда.

Учительница средней школы. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўқитувчилар қоғозбозлик ишларидан озод қилинди

Ўзбекистонда ишсизларнинг 732 минг нафари ёшлар, 834 минг нафари хотин-қизлардир.

Аввало, мактаб битирувчиларини ўқиш ва ишга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Жорий йилда умумтаълим мактабларини 452 минг ўғил-қиз тамомлади. Уларнинг 70 минги олий таълим, 85 минги профессионал таълимга киради. 95 мингдан зиёди ишга жойлашган тақдирда ҳам, яна 200 мингга яқин ёшларнинг бандлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Мактабданоқ касбга ўқитиш тизими жорий этилиши белгиланди.

“Навбатдаги ўқув йилидан бошлаб мактаб директори ва ўқитувчиларга ўқувчиларнинг олий таълимга кириши, касб эгаллаб, ўз ишини топиши даражасига қараб оширилган иш ҳақи тўланади”, - дейилган хабарда.

Бунинг учун 7-синфдан бошлаб ўқувчиларнинг касблар кесимида қизиқиши аниқланади. 8-9-синф ўқувчилари дастурчи, дизайнер, таржимон каби истиқболли касблар учун пойдевор бўладиган билим ва кўникмаларни эгаллайди. 10-синфдан робототехника, дастурлаш каби талаб юқори касбларга ўргатиш йўлга қўйилади.

Жорий йил охиригача маҳаллаларда 136 та касб-ҳунар ўқитиш маскани, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларини ташкил этиб, 31 та касб-ҳунарга ўқитиш марказларини жиҳозлаш бўйича топшириқ берилди.

Бу мақсадлар учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Бандликка кўмаклашиш жамғармасига 200 миллиард сўм ажратиш, ўқув курсларини, аввало, камбағаллик энг юқори бўлган маҳаллаларда ташкил этиш кераклиги таъкидланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader