Сиёсат

Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой COVID-19 қарши кураш чораларини муҳокама қилади

© Sputnik / Фотобанкка ўтишГородская клиническая инфекционная больница в Казахстане
Городская клиническая инфекционная больница в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Видеоконференция чоғида коронавирус пандемиясига қарши курашишда ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги масалалар муҳокама қилинади.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Хитой ва Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари видеоконференция шаклида учрашув ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бектемирский пост ГАИ - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Карантин 1 августдан кейин ҳам чўзилиши мумкин – Юсупалиев

“2020 йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов видеоконференция шаклида бўлиб ўтадиган “Хитой – Марказий Осиё” биринчи вазирлар учрашувида иштирок этади”, - дейилган хабарда.

Тадбирда, шунингдек, Хитой, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари қатнашади.

Видеоконференция чоғида коронавирус пандемиясига қарши курашишда ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги муносабатларни мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини ҳамда иқтисодий ўсишга кўмаклашиш механизмларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала