Аналитика

Мутахассис Ўзбекистон ва Беларусь дипломларини ўзаро тан олиниши фойдаси ҳақида

© Sputnik/Виктор ТолочкоПетр Петровский
Петр Петровский - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсатшунос, “Белая Русь” РОО Таҳлил марказининг мутахассиси Пётр Петровский Ўзбекистон ва Беларусь томонидан ўқитиш ва таълимга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиниши кучга кирганини изоҳлади.

Ўзбекистон ва Беларусь ҳукуматлари ўртасидаги ўқитиш ва таълимга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишув 13 июлдан кучга кирди. Бу икки мамлакат ўқув юртларида ўқишни давом эттириш ниятида бўлган республикалар фуқаролари учун қулай шароит яратиши керак.

Бироқ, нюанслар ҳам мавжуд: келишув, у кучга киргунга қадар берилган таълим ҳужжатларига тааллуқли эмас (Ўзбекистон ССР ёки Белоруссия ССРда берилган ҳужжатлар бундан мустасно) ҳамда иккала мамлакатда касбий фаолиятни амалга ошириш учун тан олиш тартибини бекор қилмайди.

Обмен папками с документами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим кучга кирди

Сиёсатшунос, “Белая Русь” РОО таҳлил маркази мутахассиси Пётр Петровский ушбу битим бир неча йил давомида ишлаб чиқилганлигини таъкидлади.

Унинг фикрича, катта эътибор қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилади. Баъзи соҳаларда улар аллақачон мавжуд, дея эслатади мутахассис.

“Ушбу келишув Ўзбекистонда олий таълимни, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантиради”, - дея таъкидлайди Петровский.

“Беларусьга ҳам шунингдек, магистрантлар, аспирантлар ва докторантларни жалб қилиш фойдали бўлади. Таълим хизматларини экспорт қилиш Беларусь таълим тизимининг устувор йўналишларидан биридир”, - деди эксперт.

Тўлиқ шарҳни Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Петровский о пользе взаимного признания дипломов Узбекистана и Беларуси
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала