Жамият

Президент вилоятларда дори-дармонларнинг 3 ойлик заҳирасини тайёрлашни топширди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев тўртта сектор раҳбарларига дори-дармон ва озиқ-овқатларнинг 3 ойлик заҳирасини тайёрлашни топширди.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 июл куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида барча ҳоким ва 4та сектор раҳбарларига ўзларига тегишли бўлган ҳудудларда дори-дармон ва озиқ овқатлар заҳираларини тайёрлашни буюрди.

“Бугун шундай топшириқ бўлади: алоҳида 4та  сектор ўз ҳудуди бўйича дори-дармоннинг захирасини, ҳар бир вилоят ўзи учун яратади. Захира уч ойлик бўлиши керак. Бунга қанча маблағ керак бўлса берамиз, лекин биронта аптекада дори-дармон воситалари қимматлашса, одамларимизнинг норозилигига олиб келади. Мана шуни қаттиқ назоратга олишларинг керак”, - деди президент.

Президент айтишига қараганда захирада ҳамма нарса бор, йўғи олиб келиняпти, лекин жойига етиб бориши қийин бўляпти. Ҳар бир ҳудудда нарх-наво ҳар хил бўляпти. Шунинг учун захира яратиб, нарх-навосига қаттиқ эътибор қилиш керак.

Шунингдек Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат бозоридаги нархларни ҳам назорат остига олишни ва заҳира яратишни топширди.

“Энг катта масала – бозорда нарх-наво кўтарилиши керак эмас. Вилоятнинг тўртта раҳбари ўз ҳудудидаги бозорларни назорат қилиб туриши керак. Озиқ-овқат бўйича Ўзбекистонда муаммо йўқ. Худога минг қатла шукр, ҳозир пишиқчилик. Ҳамма нарсани халқимизга арзон, сифатли маҳсулот етказиб бериш чораларини кўришиз керак. Қишга тайёргарликни ҳозирдан бошлаймиз”, - деди президент бу борада.

Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев ҳокимларга ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган саволларга эрталаб бир соат, кечқурун бир соат давомида жавоб бериб боришни топширди.

“Ҳокимларга шундай топшириқ: эрталаб бир соат – 8дан 9гача, кечқурун 21дан 22гача ижтимоий тармоқлардан тушган саволларга мукаммал жавоб берасизлар. Халқимиз ҳамма нарсани билиши керак. Мана шунга эътибор қиламиз», – деди президент.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала