ТИВ Озарбайжон-Арманистон чегарасидаги вазиятдан жиддий ташвишда эканлигини билдирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон томонларнинг ўта сабр-тоқатли бўлиши тарафдори ва ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда мазкур вазиятдан чиқиш учун сиёсий-дипломатик музокараларга чақиради.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистон Озарбайжон-Арманистон чегарасида инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган вазиятдан жиддий ташвишда эканлигини билдирди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида қайд этилишича, мазкур ҳудуддаги ҳолатнинг янада кескинлашиши тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига олиб келиши, МДҲ ҳудудидаги муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникацияларни бузиши, минтақавий хавфсизликка зарар етказиши мумкин.

“Ўзбекистон томонларнинг ўта сабр-тоқатли бўлиши тарафдори ва ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда мазкур вазиятдан чиқиш учун сиёсий-дипломатик музокараларга чақиради”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Арманистон-Озарбайжон чегарасида ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга ва вазиятни барқарорлаштиришга чақиргани хабар қилинган эди. Шунингдек, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) томонларни зудлик билан чегарада ўт очишни бас қилишга чақирган.

Янгиликлар лентаси
0