Иқтисод

Пандемия Ўзбекистон бизнесига қандай таъсир қилди - БМТ изланиши

© Sputnik / Кирилл Брага / Фотобанкка ўтишТепличный комплекс в Волгоградской области
Тепличный комплекс в Волгоградской области - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда пандемия вақтида корхоналарнинг 64 % ўз бизнес планларини ўзгартирмаган, 49 % - ривожланишда давом этишига умид билдирган.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. БМТ Тараққиёт дастурининг Иқтисодий изланишлар маркази Ўзбекистонда пандемия ва иқтисоди қўллаб-қувватлаш чоралари турли соҳаларда фаолият юритаётган кичик ва ўрта корхоналарга қандай таъсир қилганини ўрганиб чиқди.

Маълум бўлишича пандемия шароитида аксарият корхоналар фаолиятини тўхтатмаган. Хусусан, сўровда иштирок этган бизнес вакилларининг 78 % - ўз фаолиятини тўхтатмаганини, 35 % -  маҳсулотига талаб олдинги даржада сақланиб қолганини ва фақатгина 24 % - талаб камайганини маълум қилишди.

Энг катта зарар кўрган соҳалар бу туризм ва меҳмонхона бизнеси ҳамда жамоат овқатланиш соҳаси ва турли хизматлар кўрсатиш соҳалари деб қайд этилган. Шунингдек, ходимларни ишдан бўшатиш ҳолатлари ҳам кам кузатилган. Бу борада масофавий ишлаш тартибига ўтказишнинг иложи бўлмаган соҳалар кўпроқ зарар кўрган. Аксарият ҳолларда 2-3 ойдан сўнг ходимлар ўз ҳисобидан таътилга чиқарилган. 

Энг кам зарар кўрган соҳалар эса: қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, балиқчилик соҳалари деб топилган. Ушбу йўналишларда маошлар ва иш ўринлари тўлиқ сақланиб қолган ва ҳатто ўсиши қайд этилган.

Мужчина с портфелем в руках  - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар эълон қилинди

Шунингдек, давлат томонидан кўрилаётган чора тадбирлар, иқтисодий фаолиятнинг аксарият иштирокчилари томонидан “Етарлича самарали чоралар” деб баҳоланмоқда. Айниқса самарали бўлган чоралар орасида: фоиз ставкаларининг туширилиши, давлат активларининг ижара нархи камайтирилиши, ҚҚС ва акциз солиқларининг камайтирилиши ва кичик бизнес учун ажратилган грантлар санаб ўтилган.

Самараси камроқ бўлган чоралар орасида эса: солиқ ва кредит каникуллари, божларни ошириш йўли билан импортдан ҳимоя қилиш ва давлат кафолатларининг муддатини узайтириш санаб ўтилган.

Шу билан бирга, изланишда корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун керакли чоралар борасида ҳам респондентлар фикри ўрганилган. Унга кўра, аксарият тадбиркорлар солиқ ва тўловлар муддатини кечиктириш, солиқ имтиёзлари, кредитлар бўйича фоизлар туширилиши ва тўловлар кечиктирилиш – самарарали чоралар деб ҳисоблайди.

Хусусан, 42% респондентлар – солиқ чегирмалари тарафдорлари – 42%, кредитлар бўйичафоизларни камайтириш тарафдорлари – 38 % ҳамда солиқлар тўлов муддатини кечиктириш тарафдорлари -24 %ни ташкил қилган.

Якуний хулосаларга кўра, корхоналарнинг 64 % ўз бизнес планларини ўзгартирмаган. Шунингдек 49 % - корхоналар ривожланишда давом этишига умид билдирган. Фақатгина 5-6 % тадбиркорлар янги бизнес турларини ўзлаштириш бошлаганини хабар қилган. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала