Алиев Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятга шарҳ берди

© Официальный сайт президента АзербайджанаПрезидент Азербайджана Ильхам Алиев
Президент Азербайджана Ильхам Алиев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Боку маълумотига кўра, 11 нафар озарбайжон ҳарбийлари, жумладан генерал ҳалок бўлган. Арман томони тўрт нафар офицер ҳалок бўлгани ва ўн нафар ҳарбий жароҳатлангани ҳақида маълум қилди. Иккала томон отишма учун жавобгарликни бир-бирига юкламоқда.

ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев тоғли қорабоғ можаросини бартараф этиш бўйича пуч музокаралар озарбайжон халқининг жонига тегганини маълум қилди, у воситачилар буни тушуниб етишлари лозимлигини айтди.

Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ Озарбайжон-Арманистон чегарасидаги вазиятдан жиддий ташвишда эканлигини билдирди

"Бу маъносиз музокаралар озарбайжон халқининг жонига тегди. Шу боис, ушбу масала билан шуғулланаётганлар ва шу кунларда ўз воситачилик таклифларини илгари сураётганлар бу ҳақда ўйлашсин, озарбайжон халқининг сабри бепоён эмас... Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги қайта тикланиши шарт, ва бизнинг бу масаладаги фикримиз қатъийдир", - деди Алиев Озарбайжоннинг биринчи ярим йилликдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ағишланган вазирлар маҳкамаси йиғилишида. Президент сўзларидан "Азертадж" давлат агентлиги иқтибос келтирган.

Озарбайжон президенти "ҳеч кимга Озарбайжондаги воқеаларни ривожлантиришга маслаҳат бермаслигини" айтди. "Бунга эҳтиёж йўқ. Бу зиён етказиши мумкин. Биз қачон, нима ва қандай қилиш кераклигини биламиз", - деган Алиев.

Қорабоғ можароси 1988 йилнинг февралида, Тоғли-Қорабоғ автоном вилояти ўзининг Озарбайжон ССР таркибидан чиқиши ҳақида эълон қилганида бошланган эди. 1992-1994 йилги қуролланган қарама-қаршилик давомида Озарбайжон Тоғли Қорабоғ ва унга қарашли еттита туман устидан назоратни бой берган. 1992 йилдан буён ОБСЕнинг Минск гуруҳи доирасида - ҳамраислар - Россия, АҚШ ва Франция бошчилигида можарони тинч йўл билан бартараф этиш бўйича музокаралар ўтказиб келинади.

Генеральный секретарь Организации Объединенных Наций (ООН) Антониу Гутерреш - Sputnik Ўзбекистон
Гутерриш Арманистон-Озарбайжон чегарасида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

Якшанба, 12 июль куни Озарбайжон ва Арманистон чегарасида –Грузия ва мос равишда Тавуш вилояти билан чегарадош Товуз туманида - тан олинмаган, вазияти тинч турган Тоғли Қорабоғдан бир неча юз километр нарида ҳарбий тўқнашувлар рўй берди. Отишма жойида - Мовсес қишлоғи яқинида - ҳарбий постлар жойлашган.

Боку маълумотига кўра, 11 нафар озарбайжон ҳарбийлари, жумладан генерал ҳалок бўлган. Арман томони тўрт нафар офицер ҳалок бўлгани ва ўн нафар ҳарбий жароҳатлангани ҳақида маълум қилди. Иккала томон отишма учун жавобгарликни бир-бирига юкламоқда.

Қатор мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистон ТИВ, ва халқаро ташкилотлар Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги вазиятдан ташвишда эканликларини билдирдилар ва томонларни мулоқотга чорладилар. РФ ТИВ Боку ва Ереванга вазиятни барқарорлаштиришда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди. ОБСЕ иккала томонни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Янгиликлар лентаси
0